1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон мусобақаси 1442» тўртинчи ҳафта саралаш босқичи якунланди

15:00 / 29.01.2021 2014 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи экани ҳақ. Агар банда Қуръонни ихлос ила ўрганишга ҳаракат қилса, албатта фойда топар. Мабодо бирор халал етса, банда айбни ўзидан ахтарсин.

Ҳа азизлар, юртимизда қориларимиз томонидан Қуръони Карим тиловати янграмоқда. Уни Қуръонга муҳаббатли халқимиз мароқ билан тинглаш бахтига муяссар бўлишмоқда ва шу билан бир қаторда Қуръонни ўқиш қоидалари ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишмоқда. 

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси – 1442» танловининг 4-ҳафта саралаш босқичининг ҳар иккала йўналиши якунига етди. Мусобақа  жараёни тобора қизғин тусга кириб, гўзал тиловатларга бой тарзда ўтди. Қорилармизнинг ҳифзи мустаҳкамлиги кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Мусобақада «Ҳифз» ва «Тиловат» йўналишида қатнашган иштирокчилар ўзларининг бор маҳоратларини намойиш этдилар. Ушбу ҳафта жами 422 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтди. Улардан 16 таси ҳифз йўналишида, 406 таси эса тиловат йўналишида беллашишга аҳд қилдилар. Суҳбат асосида ҳар икки йўналишда ҳам 10 нафардан энг кучли иштирокчилар танлаб олинди.

«Ҳифз» йўналишида Абдулҳафиз Боймуродов, Саидаминхон Обидов ва Оятуллоҳ Абдулқодировлар кучли учликдан ўрин олган бўлсалар, «Тиловат» йўналишида эса Ориф Aбдуваҳобов, Муҳаммад Исмоил Юсупов ва Aзимхон Зиёвуддиновлар ўзларининг тиловат борасидаги маҳоратлари юқори эканлигини намойиш этишди.

Ҳар икки йўналишда биринчи ўринни олган қориларимиз Рамазон ойида бўладиган якуний финал босқичига йўл олдилар.

Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни маҳкам тутиш, Қуръоний ҳаёт кечиришни насиб айласин.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳафта учун аризаларни, душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача @azonquronbot манзилида тўлдиришингиз мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 5 июл куни Афғонистондан расмий ташриф билан ношир, .Аhmad print, нашриёти раҳбари Ҳусайн Қарзий ва унинг ёрдамчиси Абдулмуҳит Азизий юртимизга ташриф буюришди. давоми...

1448 20:17 / 05.07.2024
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

3079 05:33 / 26.07.2018
Амир Темур ёрлиғи бизгача етиб келган энг нодир ҳужжатлардан бири сифатида беқиёс қадрқимматга эга. Ёрлиқ Самарқанд қоғозига туркий тилда чиройли настаълиқ хати давоми...

1682 17:34 / 09.04.2025