1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбулда «Ўзбекистон уйи»ни қайта қуриш масаласи кўриб чиқилди

12:00 / 28.01.2021 1955 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги Бош вазир муовини Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг шаҳар мэриясининг маданият бошқармаси қошидаги «Туркистон дунёси маданияти мавзеси» мажмуасига ташрифини уюштирди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Ташриф чоғида асосий эътибор «Зиёрат туризми»ни тарғиб қилишнинг мавжуд имкониятларига қаратилди.

Истанбул вилояти Маданият бошқармаси раҳбарлари билан ўтказилган музокаралар чоғида миллий услубда тақдим этилган «Туркистон дунёси маданияти мавзеси»даги «Ўзбекистон уйи»ни қайта қуриш, хусусан, уни янги экспонатлар билан жиҳозлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, учрашув якуни бўйича Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларнинг тарихий мероси ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка кенг тарғиб этиш, жумладан, қўшма маданий дастурлар ўтказиш ва ўзбекистонлик ижодий жамоаларни жалб этиш бўйича шартномалар тузишга қаратилган аниқ тадбирлар режалаштирилди. Шу билан бирга, Туркия ва Ўзбекистонда туристик саёҳатларни тарғиб қилиш учун реклама экранлари ва билбордлардан биргаликда фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Туризм давлат қўмитаси ва Бош консуллик ходимлари ўзбек диаспораси вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказиб, унда махсус тайёрланган теледастурлар, сериаллар ва мусиқий видеороликларни намойиш этиш орқали мамлакатимизнинг сайёҳлик ва сармоявий салоҳиятини оммабоп турк матбуотида тарғиб қилишни муҳокама қилдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абду Али Идрис оға Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кекса хизматчиларидан бири эди.У киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1991 16:23 / 22.11.2023
Барчамизга маълумки пандемия муносабати билан мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 20202021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари очиқ давоми...

2211 05:03 / 26.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги Фармони ижросини давоми...

2687 09:40 / 10.12.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Бутун ислом оламида Имом давоми...

933 10:11 / 29.05.2025