1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони 270 миллион долларлик компанияга асос солди

10:00 / 26.01.2021 2080 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Масжид-ул Ҳаром ва Масжид-ал Набавийни ривожлантириш учун 270 миллион долларлик Кидана компаниясига асос солди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.

Ушбу Кидана компанияси Саудия Арабистонидаги Масжид-ул Ҳаром ва Масжид-ал Набавийнинг муқаддас жойларини ривожлантириш учун ташкил этилган.

Саудия Арабистони матбуот агентлигининг хабар беришича, Кидана компанияси штати Мина шаҳрида жойлашганлигини эълон қилди. Бу Маккаи Мукаррама ва муқаддас жойлар (РCМC) бўйича Қиролликга тегишли биринчи хусусий компания ҳисобланади. Компаниянинг устав капитали 1 миллиард рублни (270 миллион доллар) ташкил этади.

Кидана директорлар кенгаши раиси Шаҳзода Абдуллоҳ бин Бандар ибн Абдул-Азиз нега муқаддас шаҳарларни сақлаш зарурлигини тушунтириб ўтди.

Муқаддас жойларни қайта қуриш ва реконструкция қилиш учун Кидана компанияси барқарорликни режалаштирмоқда. Вақт ўтган сари ушбу жойларга ташриф буюрадиган зиёратчилар тобора кўпайиб бормоқда. Шунинг учун ҳар йили зиёратчилар Ҳаж ва Умра ибодатларини мамлакатнинг 2030 йилги ислоҳотлар режасига мувофиқ амалга оширадилар.

Бундан ташқари компания йил давомида мақбул фойдаланиш учун сайтларни юритишни, барқарор шаҳар марказларини яратишни ва ҳаж мавсумида самарадорликни оширишни мақсад қилган. Шунингдек, хизматлар сифатини яхшилаш режалаштирилган. Муқаддас жойлар яқинидаги кўчмас мулк лойиҳалари яхши ташкил этилган.

РCМC катта маслаҳатчиси Хатим Мумина компаниянинг биринчи кенгаши йиғилишидан сўнг Кидана компаниясининг бош директори этиб тайинланди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 18июнидан бошлаб бутун Андижон вилоятининг мўъминмусулмонлари учун катта совға қилинган Андижон шаҳрининг марказида жойлашган quotБошquot жоме давоми...

2222 15:13 / 18.06.2021
Шу йил 15ndash16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб давоми...

2852 19:00 / 19.11.2018
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни давоми...

1994 16:43 / 17.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда давоми...

1115 21:40 / 09.04.2024