1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илон Маск Хон Академиясига 5 миллион доллар хайрия қилди

14:20 / 25.01.2021 2425 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда Хон Академияси бутун дунё бўйлаб бепул таълим берувчи ва энг яхши рақамли таълим масканларидан бири деб тан олинган.

Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск ушбу Хан Академиясига 5 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.

Хон Академиясининг асосчиси Салмон Хон ўзининг YouTube ижтимоий саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида Илон Маскга хайрия учун миннатдорчилик билдириб ўтган.

Салмон хайрия маблағларини яхши ҳис қилаётганини ва бу Академия таркибини янада кенгайтиришга ёрдам берашини таъкидлаган. Қилинган хайрия дастурий таъминотни яхшилаш учун сарфланишига ваъда берди.

Хон Академияси бутун дунё бўйлаб мақолалар, видеофильмлар ва викториналар шаклида бепул жаҳон даражасидаги таълимни тақдим этади. Бу ўқувчиларга кимё, математика, физика, биология, грамматика, молия, иқтисод ва бошқа кўплаб мавзуларда ёрдам беради.

Юқорида айтиб ўтилган манбалар барча тилга таржима қилинган. Хон Академиясида ҳар ой курсларда фаол қатнашувчилар 15 миллионни ташкил этади.

Ҳозирда Хон Академиясида 120 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 30 миллиони ўз платформаларидан янги нарсаларни ўрганиш учун фойдаланадиган талабалардир.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом давоми...

1654 17:10 / 17.12.2022
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллабқувватлов учун ташаккур изҳор этди. Мамлакатимиз элчихонаси давоми...

889 11:18 / 24.10.2024
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1858 14:30 / 11.06.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан ташриф буюриб, юртимизда меҳмон давоми...

3030 12:14 / 30.03.2022