1447 йил 24 жумадул аввал | 2025 йил 15 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Бомдоддаги суннат намозининг савоби

13:00 / 24.01.2021 6897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَأَحْمَدَ: لَا تَدَعُوهُمَا وَإِنْ طَرَدَتْكُمُ الْخَيْلُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Аҳмад ва Абу Довуд:

«Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар»ни зиёда қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Бомдоднинг икки ракат суннати ҳақида сўз бормоқда. У икки ракат намоз энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг савоби ниҳоятда улкандир. Агар Бомдоддаги икки ракат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, дунёнинг ҳаммасидан ва ундаги нарсаларнинг ҳаммасидан ҳам яхшироқдир.

Демак, ҳар куни саҳар туриб, гўзал ва мукаммал таҳорат қилиб, Бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқиган одам дунёдаги энг кўп савобни олган киши бўлар экан.

Намозхонлар ўзларидаги бу фазлни англаб етишлари лозим.

Бомдоднинг суннатини ўқиш қанчалар зарур эканлигини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар» деган сўзларидан тушуниб олсак бўлаверади. Яъни, агар душман бостириб келиб турса ҳам, Бомдоднинг икки ракат суннатини тарк қилмаслик лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қабасотун мин ҳаётир Росул 2қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизалариданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4629 20:12 / 28.04.2017
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,.Бухорий давоми...

4920 13:04 / 04.09.2020
Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи мил. 610 йил февраль Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш шамсий 38 ёшу тўққиз ойлик бўлганларида рост давоми...

2908 16:30 / 10.10.2021
Исро ва Меърождан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга ўзларини очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай фурсат ҳаж давоми...

4723 16:01 / 02.01.2018