1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон

11:00 / 24.01.2021 2280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Имом, аллома, истеъдодли ҳофиз, Хуросон шайхи Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ибн Муъоз ибн Маъбад ибн Саҳид ибн Ҳадия ибн Мурра ибн Саъд ибн Язид ибн Мурра ибн Зайд ибн Абдуллоҳ ибн Дорим ибн Ҳанзала ибн Молик ибн Зайд Манот ибн Тамим Тамимий Доримий Бустий. Машҳур китоблар муаллифи.

270 йиллардан кейин таваллуд топганлар.

Абу Халифа Фазл ибн Ҳубоб Жумаҳий ва Закариё Сожийлардан Басрада ҳадис эшитганлар. Мисрда Абу Абдурраҳмон Насаий, Исҳоқ ибн Юнус Манжаниқий ва бошқалардан, Мавсилда Абу Яъло Аҳмад ибн Алидан, Насада Ҳасан ибн Суфёндан, Журжонда Имрон ибн Мусо ибн Мужошиъ Сахтаёнийдан, Бағдодда Аҳмад ибн Ҳасан ибн Абдужаббор Суфий ва у кишининг табақасидагилардан, Дамашқда Жаъфар ибн Аҳмад, Муҳаммад ибн Хурайм ва бошқалардан, Найсобурда Ибн Хузайма, Саррож ва Мосаржисийдан, Асқалонда Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Қутайбадан, Байтул Мақдисда Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Салмдан, Табарияда Саъид ибн Ҳошимдан, Ҳиротда Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Сомий ва Ҳусайн ибн Идрисдан, Тустарда Аҳмад ибн Яҳё ибн Зуҳайрдан, Манбажда Умар ибн Саъиддан, Убуллада Абу Яъло ибн Зуҳайрдан, Ҳарронда Абу Арубадан, Маккада Муфзил Жанадийдан, Антокияда Аҳмад ибн Убайдуллоҳ Доримийдан, Бухорода Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайрдан ҳадис эшитганлар.

Бу кишидан Абу Абдуллоҳ ибн Манда, Абу Абдуллоҳ Ҳоким, Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий, Абу Муъоз Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Ризқуллоҳ Сижистоний, Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳорун Завзаний, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мансур Нувқотий ва бошқа кўплар ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Саъд Идрисий айтадилар: «Бир неча йил Самарқандда қозилик қилдилар. Динда фақиҳлардан бўлиб, ҳадисларни ёд айтишда билағон, тиб, фалакиёт ва бошқа илмлардан ҳам хабардор олим эдилар. Муснад ва саҳиҳга оид “Ал-Анвоъ ват тақосим”, “Ат-Тарих”, “Аз-Зуъафо” китобларини ёздилар. Самарқанд аҳли у кишидан фиқҳни ўргандилар».

Ҳоким айтадилар: “Ибн Ҳиббон фиқҳда, луғатда, ҳадисда ва ваъзда илм хазиналаридан саналиб, ақл соҳибларидан бўлганлар. 334 йилда Найсобурга келдилар. Сўнгра Насага қозилик қилишга кетдилар. 337 йилда Найсобурга қайтиб келдилар. Шу ерда биз билан истиқомат қилдилар. Хонақоҳ қурдирдилар. У кишига ёзган китобларидан ўқиб берилди. 340 йилда Найсобурдан ватанлари Сижистонга кетдилар. Ушбу сафарлари давомида ўз китоблари ўқиб эшиттирилганидан баҳраманд бўлдилар”.

Абу Бакр Хатиб: “Ибн Ҳиббон сиқа, зийрак ва серфаҳм эдилар”, – деганлар.

Абу Амр ибн Салоҳ “Табақотуш шофеъия” китобларида айтадилар: “Ибн Ҳиббон ўзларининг баъзи ишларида очиқ-ойдин хатоларга ҳам йўл қўйганлар”.

Ибн Ҳиббон “Ал-Анвоъ” китобларининг муқаддимасида: “Қани эди, 2000 дан ортиқ шайхдан ҳадис ёзсак”, – деганлар.

Ҳиммат асли шундай бўлмоғи даркор. Минглаб шайхдан ҳадис ривоят қилиш билан бирга, фақиҳ, араб тили билимдони, мукаммал фазилатлар ва манфаатли мусаннафотлар соҳиби бўлганлар.

(Давоми бор)

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Муҳтарам муфтий ҳазратлари Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг давоми...

2316 17:25 / 26.04.2024
Имом, ҳофиз, ривоятлари собит Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Ҳамдон Хуросоний. Илм талабида юрт кезганлар.Ҳоким ибн Баййиъга шогирд тушганлар ва таҳсил давоми...

2157 11:00 / 17.01.2021
Ҳофиз Заҳабий .Маърифатулқурроилкибро аълаттабақоти валаъсор, ҳамда қорилар имоми, ҳофиз Ибн Жавзий .Ғоятунниҳоя фии табақотилқурро, китобларида 3951005 йили давоми...

2002 09:00 / 10.01.2022
Камина чорак аср давомида у зоти муборакнинг суҳбатларига мушарраф бўлдим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг энг улуғ фазилатлари илм тарқатиш, давоми...

7864 14:43 / 10.06.2017