1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ваъдалашилган Бадр ва Давматул жандал ғазоти

15:00 / 21.01.2021 2466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уҳуд жангининг сўнгида Абу Суфён мусулмонларга қарата: «Биз сизларни келаси йили Бадрда урушга чақирамиз!» деган, мусулмонлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрлари билан: «Бўлди, ўша жой сен билан бизнинг учрашув жойимиз!» дея ваъдалашган эдилар. Шаъбон ойида Абу Суфён келишилган ваъдага мувофиқ икки минг жангчи билан йўлга чиқди. Йўлда уруш қилиш ниятидан қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир минг беш юз киши билан йўлга чиқдилар. Қурайш мушриклари қўрқиб, орқаларига қайтиб кетишди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кучли матонатларини кўрсатди.

Шаввол ойининг охирларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама онамизга уйландилар.

Давматул жандал ғазоти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арабистон яриморолининг шимолидаги Давматул жандал атрофидаги қабилалар йўлтўсарлик қилиб, ўтган-кетганни талаётганлари, Мадинага босқин уюштириш мақсадида каттагина лашкар ҳам тўплашаётгани ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минг кишилик қўшин билан рабиъул аввал ойининг 25-кунида Давматул жандалликларнинг адабини бериб қўйиш мақсадида қўшин тортиб, Мадинадан йўлга чиқдилар. Улар бор-будини мусулмонларга ўлжа қилиб қолдириб, қочиб кетишди.

Шу билан бирга, тинч ҳаёт ҳам давом этар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳбарлиги остидаги саҳобалар Ислом давлатини Аллоҳ таолонинг бевосита кузатуви билан мукаммаллаштириб борар эдилар. Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиши билан уларни ҳаётга татбиқ қилишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп нарсаларни баён қилиб берар эдилар, ибодат, ахлоқ-одоб, муомала ва қонун-қоидалар секин-аста исломийлашиб борар эди. Булар энг муҳим нарсалар бўлиб, уларнинг қандай амалга ошгани тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларимизда батафсил баён қилинган.

Бунинг хабари атрофга тарқалиб, кишиларда Исломга бўлган қизиқиш ортар ва якка-якка ҳолда келиб, мусулмонлар сафига қўшилар эдилар.

Табиийки, бу ҳолат Ислом душманларини ташвишга солар эди. Мусулмонлар тинчлик-омонликда ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, ҳамма улар томонга ўтиб кетишини ўйлаб, хавотирда қолишди. Ниҳоят, ҳаммамиз бирлашиб, мусулмонларни йўқ қилмасак бўлмас экан, деган фикрга келдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Таржимон
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакр розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, вафотлари яқинлашганини ҳис қилганларида, мусулмонлар ичида ихтилоф чиқмаслиги учун аввалдан халифа тайинлаб қўйишни ирода давоми...

6100 09:19 / 18.01.2024
.Эҳсон, диннинг қалб тарбиясига боғлиқ қисми бўлиб, у одатда, .тариқат, ҳам дейилади. Бу қисмга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм .тасаввуф илми, деб давоми...

3203 14:09 / 04.10.2023
Бану Назир қабиласининг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқ отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши курашга давоми...

2595 11:00 / 26.11.2020
Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга эга. Фаришталарга иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон давоми...

2671 09:44 / 15.01.2024
Аудиолар

230743 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149299 14:35 / 11.08.2021