1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олматада «Ўзбекистонда зиёрат туризм» мавзусида тақдимот ўтказилди

14:46 / 18.01.2021 1744 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда зиёрат туризм» мавзусида тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА нашри хабар берди.

Тақдимотда «Akbar Travel Asia» (Хоразм вилояти) бош директори Ислом Ибрагимов ўз компанияси фаолияти ҳақида маълумот тақдим этди. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги дунёга машҳур Ислом оламининг қадимий ёдгорликлари ва зиёратгоҳларига ташриф буюриш учун зиёрат туризмини ташкил қилиш бўйича Ўзбекистонда кўрилган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот берди.

Коронавирус пандемияси шароитида туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, санитария-эпидемиология хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, хорий сайёҳлар Ўзбекистонда Covid-19 юқтирган тақдирда уларга товон пули тўлашга тартиби тушунтирилди. Туристик объектларни стандартларга жавоб берадиган сертификатлаш тизимини жорий этилаётгани таъкидланди.

Тур компаниялари раҳбарларига Қозоғистон фуқароларини, жумладан жамоатчилик, ишбилармон доиралар, дин вакиллари ва бошқаларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонга зиёрат турларини ташкил этишда фаол иштирок этиш таклифи билдирилди.

Учрашув иштирокчилари ўз чиқишларида коронавирус пандемиясига қарамай, қозоғистонликларнинг Ўзбекистон зиёрат туризмига бўлган катта қизиқишини қайд этдилар. Шунингдек, нархларнинг қимматлиги, Олмаота-Тошкент-Олмаота йўналишида авиачипталарни бронь қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳам таъкидланди.

Шу муносабат билан коронавирус пандемияси даврида ҳукуматлараро даражада икки мамлакат туроператорлари ўртасида келишув асосида автобусларда Ўзбекистонга саёҳатлар ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Унга кўра, қуруқлик чегараси бўйлаб ўзбек туроператорларидан сайёҳлик йўлламанларини сотиб олган туристик гуруҳлар учун «яшил» йўлак яратиш, давлат чегарасини кесиб ўтиш учун фуқаронинг мақомини тасдиқловчи «турист ваучер» тушунчасини жорий этиш каби таклифлари билдирилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда давоми...

1001 12:12 / 29.04.2025
Ҳайдарободлик рассом Анил Кумар Чухан йигирма йил вақт мобайнида Ҳиндистондаги шаҳар масжидлари деворларига Қуръон оятларини ёзиб, хаттотлик билан шуғулланиб давоми...

1925 11:47 / 17.02.2021
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркиянинг ва дунёнинг қадрини оширганларrdquo танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Марказий давоми...

2706 08:30 / 24.12.2018
Ҳозирда Туркияда яшаётган суриялик хаттот Муҳаммад Моҳир Ҳозирий Қуръони каримни игна ва тилла ранг ип билан тикиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎМИ хабар давоми...

2539 17:40 / 30.11.2018