1442 йил 18 ражаб | 2021 йил 02 март, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Даюс бўлиб қолмай десангиз

17:00 / 17 январь 2752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُل لِّأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِن جَلَابِيبِهِنَّ ۚ ذَٰلِكَ أَدْنَىٰ أَن يُعْرَفْنَ فَلَا يُؤْذَيْنَ ۗ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

«Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Аҳзоб сураси, 59-оят).

Жилбоб бошқа кийимларнинг устидан кийиладиган ёки ёпиладиган кенг кўйлак ёки либосдир. Мўмина аёлни бошқа аёллардан ажратиб турадиган бу кийим турли мусулмон ўлкаларда турлича бўлган. Лекин ҳаммаси ҳам мўмина аёлни ёмон кўздан сақлаш, уни бошқа аёллардан ажратиш каби вазифаларни адо этган.

Имом ибн Абу Ҳотим Умму Салама онамиздан қилган ривоятда у киши розияллоҳу анҳо:

«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек, сокинлик билан чиқар эдилар», – деганлар.

Ҳа, исломий ҳижоб кийими мўмина аёлларнинг мўминалик аломатлари – белгиларидир.

Ушбу ояти карима тафсирида машҳур тафсирчилардан Суддий қуйидагиларни айтадилар:

«Мадина аҳлининг баъзи фосиқ одамлари кечаси бўлиши билан шаҳар кўчаларига чиқиб, аёлларнинг йўлларини тўсар эдилар. Мадина аҳлининг масканлари тор эди. Аёллар қазои ҳожатга кечаси ташқарига чиқардилар. Фосиқлар шуни кутиб турар эдилар. Кейин жилбоб ёпинган аёлни кўрсалар, бу ҳур экан, деб ўзларини тиядиган, жилбоби йўқ аёлни кўрсалар, бу чўри экан, деб, унга ташланадиган бўлдилар».

Бугунги аёлларчи?! Бугунги эркакларчи?!

Ўзига маҳрам бўлган, масъул бўлган аёл-қизларнинг аврати беркилишининг, номаҳрамлар олдида холи қолмаслигининг чорасини кўраётганлар бор.

Аммо бошқаларчи?! Қолган эркагу аёлларчи?!

Аёл киши эркалик қилибми, жоҳиллик қилибми ёки итоатсизлик қилибми, авратини беркитмай кўчага чиқаётган бўлса, ўша уйда унга масъул эркаклар йўқми?!

Наҳотки, шундай аёллар яшайдиган уйдаги эркакларнинг ҳамияти, рашки бўлмаса?!

Аёл-қизларига бегоналарнинг суқланиб қарашидан ўша масъул эркакларнинг эти сесканмаса?!

Ўзи соғлом бўла туриб, аёли билан бирга яшаб туриб, рўзғорлик олганими, газлама олганими, бозорга аёлининг бир ўзини юбориш ҳамиятсизлик.

Аёли билан бозорга бирга бориб, агар соқов бўлмаса, эркак сотувчи билан ўзи гаплашиш ўрнига аёлини гаплаштириш, хотинининг бегона эркак билан гаплашишига жим қараб туриш даюслик.

Уйида улфатларини меҳмон қилаётганда, аёлига «Ке, ўртоқларим билан кўриш» дейиш пасткашлик, даюслик.

Дўстимиз уйимизга меҳмондорчиликка келса, аёлимиз унга кўринмаслиги керак.

Афсуски, баъзи хонадонларда аёл эрининг дўсти билан «Муллака, яхши келдингизми? Уй ичлар, фарзандлар омонми? Уларни ҳам бирга олиб келмабсизда?!» деган маънода кўришиш ҳолати юз беради.

Ёки эр жониворнинг ўзи «Бу келининг бўлади. Таниш, онаси, бу оғайним фалончи» деганга ўхшаш таништирувлар содир бўлади.

Иккала танишиш, гаплашиш ҳолатигаям мутлақо йўл қўймаслигимиз керак. Чунки биз ҳамиятли, рашкли эркаклармиз, мусулмонмиз!

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Шакшубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас, Зумар сураси, 3оят.Яъни, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсани ҳидоятига муваффақ давоми...

3206 18:00 / 08.07.2019
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги давоми...

2215 17:30 / 26.05.2020
Ҳаром қилинган ишлардан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Хусусан, фаҳш ишлардан четланиш ҳам банда учун фарз амаллардан ҳисобланади.Шундай давоми...

1342 15:30 / 02.11.2020
Аллоҳ таоло айтади.Бирбирларингизни яъни, мўминмўминни ўлдирмангиз, Нисо сураси, 29оят.Яъни, ҳиндларнинг жоҳилларига ўхшаб, ўзўзингизни ўлдирмангиз ёки ўзингизни давоми...

1823 12:00 / 29.04.2019
Видеолар

101 14:00 / 20 февраль

211 17:19 / 18 февраль
Аудиолар

54114 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Топ рейтинг www.uz Openstat