1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

2020-йилдан нимани ўргандинг?!

11:00 / 08.01.2021 2671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу йилдан ўрганган нарсам шу бўлдики, биз режа тузаверар эканмиз, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи қарор қилар экан.

Изоҳ: 2020-йил бошидан бери ўта қисқа фурсатлар ичида жаҳонни ҳамма ерини қамрашга улгурган коронавирус пандемияси таъсири ила катта, ривожланган давлатлар иқтисодини «таги» кўриниб қолди.

Дунёнинг манаман деган катта-катта компаниялари ўзларининг миллиардлаб долларли, бир неча босқичли, узоқни кўзлаган молиявий дастурлари билан «ўтириб» қолишди, «музлашди», тўхташди.  Бутун дунё бўйича иқтисод, ижтимоий ҳаёт ва деярли барча соҳалар издан чиқди.

Тиббиёти энг кучли бўлган ғарб давлатларининг кўпида касалланиш сони, вафот этганлар сони антирекорд даражаларга етиб, ўтди. Барига биргина вирус сабаб.

Мана бу бандаси режа қилаверадию, барибир Аллоҳнинг айтгани, ёзгани бўлишига ёрқин мисол. Ўзи нажот берсин.

P.S. Айни дамгача бўлган коронавирус пандемияси бўйича дунё статистикаси қуйидагича экан: Касалланганлар: 87 225 457 киши. Вафот этганлар: 1 884 266 киши.

arabicuz фейсбук саҳифасидан

grandtalim

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни қариндошлар пейнтбол уйнаб бўлгач, қўлимиздаги қуролларимиз билан суратга тушмоқчи бўлдик. Бир қатор туриб олганимиздан сўнг, оғaиниларимиз Аллоҳу давоми...

8601 11:07 / 20.02.2018
Энг буюк йўқотиш қачон бўлади Қачонки, инсон бу дунёга қайтиб кела олмаганда. Қачонки, кўзёшлар, узрлар фойда бермаганда. Қачонки, қалблар азобдан ёрилганда. давоми...

6715 16:35 / 04.01.2018
Ислом динимиз мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, давоми...

12491 05:00 / 13.03.2017
.Тақлид, сўзи араб тилида бир нарсани бўйнига осиб олишни англатади. Кейинги даврларда бу сўзни бошқанинг амалига ўхшаш амал қилиш маъносида кўпроқ ишлатиладиган давоми...

5774 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

230245 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148821 14:35 / 11.08.2021