1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Йил танлови – 2020» Энг яхши масжид ва имом-хатибга овоз беринг!

16:30 / 29.12.2020 1716 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни эътироф этиш, масжидларни ҳар жиҳатдан обод этишда фаол хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида интернет фойдаланувчилари ўртасида илк бор кенг қамровли сўров ўтказилмоқда.

Сўровнома қуйидаги икки йўналишдан иборат:

– Йилнинг энг обод масжиди;

– Ҳар тарафлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган йил имоми.

Бу йили энг фаоларни айнан сиз аниқлайсиз. Сайтимизнинг Telegram тармоғидаги канали (@muslimuzportal) ва Диний идоранинг жойлардаги вакилликлари каналларида ўтказилаётган сўровларда иштирок этинг ва муносиб номзодларга овоз беринг.

Сўровнома ботига кириш учун ушбу ҳаволага киринг:

@tanlov_muslimuz_bot

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ниқоб тақишга, ҳароратни текширишга ва чекланган миқдордаги масжидларга боришга мажбур бўлган Aмерика Қўшма Штатларидаги мусулмонлар Рамазон ойида масжидда давоми...

2117 12:00 / 30.04.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси давоми...

2715 10:33 / 20.04.2023
Америка Юрак Ассоциацияси олимлари мунтазам нафл рўза рўза тутиш юракқон томирлари касалликларини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда MedicalXpress га давоми...

2531 14:05 / 06.12.2019
Шу йилнинг 2326 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат давоми...

1507 22:33 / 28.10.2024