1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳазрати Умар ўпган бош

03:00 / 27.12.2020 2829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу румликлар устига бир қўшин юборди. Қўшинда саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа исмли зот ҳам бор эди, румликлар қўлига асир тушиб қолди. Уни Рум қиролининг ёнига олиб бориб, «Бу одам Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларидан экан», дейишди. Қирол Абдуллоҳга шундай деди:

– Сени ўзимга шерик қилиб олсам, насроний бўласанми?

– Мени ўзингга шерик қилиш у ёқда турсин, бутун салтанатингни менга ўтказсанг ва бунга қўшимча арабларга қарашли барча ерларни менга берсанг ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динидан асло воз кечмайман.

– Ундай бўлса, сени ўлдираман.

– Билганингни қил.

Бу савол-жавобдан ҳайрон қолган қирол уни чормихга осиб, отишни буюрди. Лекин отувчиларга: «Ўқ отаётиб, теккизманглар. Ҳар сафар отишдан олдин насронийликни таклиф қилинглар», деб шивирлади. Камончилар шундай қилишди. Аммо Абдуллоҳ насронийликни қабул қилмагач, қирол бошқа йўл тутди. Каттакон қозонга сув тўлдириб, қайнатишди. Бошқа бир мусулмон асирни келтириб, «Насроний бўлмасанг, сени шу қайноқ сувга отамиз», дейишди. Мусулмон буни қабул қилмагач, қайноқ қозонга ташлаб юборишди. Қирол энди қайноқ сувга Абдуллоҳни ташлашни буюрди. Аскарлар уни қозон олдига олиб келишган эди. Абдуллоҳ йиғлаб юборди. Дарҳол қиролга хабар қилишди. Қирол умидланиб, «Уни келтиринглар», деди. Олиб келишди. Қирол яна насронийликни таклиф қилди. Абдуллоҳ яна рози бўлмади. Қирол ҳайрон қолиб, сўради:

– Унда нега йиғладинг?

– «Ҳозир сени қайноқ сувга ташлашади. Бирпасда ўласан» деб ўйладим. «Қанийди вужудимда нечта тук бўлса, шунча жоним бўлса-ю, ҳар куни биттадан Аллоҳ йўлида фидо қилсам», дедим.

Бу қадар иймонга қойил қолган қирол: «Сени қўйиб юборсам, менинг бошимни ўпасанми?» деб сўради. «Бир ўзимни эмас, шерикларимни ҳам қўйиб юборсанг, бошингни ўпаман», деди Абдуллоҳ.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу айтади: «Бу одам Аллоҳнинг душмани. Лекин ўзимни ва дўстларимни қутқариш учун шунинг бошини ўпсам ўпибман-да?» деб, бориб, унинг бошини ўпдим. У ҳам асирларни қўйиб юборди».

Абдуллоҳ асирлар билан Мадинага келгач, бўлган воқеани эшитган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг бошини ўпиш ҳар бир мусулмон учун фазилатдир. Бу вазифани энг аввало мен адо этмоғим керак», дедилар ва туриб, Абдуллоҳнинг бошини ўпдилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша кунлар худди кечагидек ёдимда масжидларимиз ўғит омборига айлантирилган, баъзилари эса ҳеч ким қарамаганидан хароба бўлган даврлар эди... Муборак Рамазон ойи давоми...

2742 12:00 / 30.03.2022
Абу Абдураҳмон Умарий Зоҳиддан ривоят қилинади .Абу Тувола Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ вафоти олдидан фарзандларини тўплаб, шундай деди .Ўғилларим, Аллоҳдан давоми...

1736 03:00 / 20.05.2020
Бугуннинг гапиСонсаноқсиз неъматлар ичида инсониятнинг бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз, давоми...

2229 10:05 / 28.09.2020
Оилада ёки жамиятда содир бўладиган каттакичик жанжалларни диққат билан кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилигига асосан қўпол сўз ва ёмон муомала сабаб давоми...

6969 13:02 / 30.10.2018
Аудиолар

232010 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150523 09:35 / 11.08.2021