1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди...

10:00 / 25.12.2020 4212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вафоти олдидан машҳур футболчи Абдулкарим Метсу (аввалги исми Бруно Метсу) шундай деган эди:

«Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим. Улар бўлмаганда...

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди... Алҳамдулиллаҳ, мен мусулмон ҳолда вафот этяпман...».

Машҳур футболчи Абдулкарим Метсу

Бруно Метсу франциялик машҳур футболчи, ярим ҳимоячи бўлган. 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган футбол бўйича мундиалдаги иштироки билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Бруно Метсу камтаргина Сенегал термасига бош мураббий эди. Сенегал тарихида биринчи маротаба жамоани 1/4 финалгача олиб чиққан, яъни мураббийлик меҳнати фойдасига ишлаган эди.

У Сенегал аҳолисини икки бор хурсанд қилган. Бири мундиалдаги оламшумул ютуғи бўлса яна бири Исломни қабул қилгани бўлди.

Бруно Метсу сенегаллик муслимага кўнгил қўяди ва Исломга кирганини эълон қилиб, унга уйланади. Ундан икки ўғил, бир қиз кўради сўнгра ўз исмини Абдулкарим деб ўзгартиради.

1954 йил, 28 январда Франция (Кудкерк-Виллаж)да насроний оилада таваллуд топган Бруно 2013 йил 14 октябрь куни Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида 59 ёшида мусулмон ҳолда вафот этади. Абдулкарим «Ёф» номли мусулмонлар қабристонига эҳтиром ила дафн этилган.

Муаллиф
Абдулкарим Метсу
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Юсуф Саъид Носиҳ, Қуддуси шариф вақфи исломий археология бўлими ходими.Меърож ҳодисаси Ислом аҳли учун улкан аҳамият касб этади, зеро бу тунда Пайғамбар давоми...

4015 15:40 / 22.02.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини жуда ҳурмат қилардим, кўп учрашиб юрардим. Бу киши жуда кўп китоб ўқиган инсон эди. Ўзим улар билан мулоқотда кўп давоми...

1499 10:48 / 03.07.2024
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади. Бернард Шоу

2723 18:40 / 07.07.2023
Иоҳанн Ҳёте Гёте, олмон мутафаккири Мен дунё тарихини ўқиб, шундай хулосага келдим дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад давоми...

6737 11:31 / 26.10.2018