1447 йил 14 шаъбон | 2026 йил 02 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Волга Булгарияси томонидан Ислом қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги қандай нишонланади?

18:30 / 13.12.2020 2529 pdf Ўқиш режими + -

Россия президенти Владимир Путин Татаристон ҳукумати ва раҳбариятига 1 февралга қадар Волга Булгарияси томонидан Ислом қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш бўйича таклифлар киритишни буюрган. Бу ҳақда islam.ru нашрига таяниб, azon.uz сайти хабар берди.

Диний бирлашмалар вакиллари билан учрашувдан сўнг, тегишли кўрсатмалар рўйхати Кремл веб-сайтида эълон қилинган.

«Россия Федерацияси ҳукумати Татаристон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда манфаатдор диний ташкилотлар иштирокида Волга Булгарияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш бўйича таклифлар киритади», дейилади хабарда.

Буйруқнинг бажарилиш муддати - 2021 йил 1 февраль. Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов буйруқ ижросига масъул этиб тайинланган.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Россия Ислом дунёси билан бугунги кунда кенгайишга интилаётган барқарор, узоқ йиллик ва чуқур илдиз отган муносабатларини қадрлайди. Бу ҳақда 17 декабрь куни давоми...

2005 10:03 / 20.12.2020
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Қарши туманидаги .Фозил ота, жоме масжидига ташриф буюрдилар.Пешин давоми...

2094 11:47 / 08.08.2021
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари давоми...

1844 17:40 / 12.02.2021
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

1023 00:53 / 09.04.2024