1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Макка ва Мадинада нозил бўлган суралар ҳақида 19-боб

17:00 / 13.12.2020 8280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Абдураззоқ Маъмурдан, у Қатодадан ривоят қилади: «Мадинада Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Анфол, Тавба, Раъд, Наҳл, Ҳаж, Нур, Аҳзоб, «Валлазийна кафару», Фатҳ, Ҳужурот, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Қитол, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобин, Талоқ, Таҳрим, «Ва лам якуниллазийна кафару», «Иза жаъа насруллоҳ», «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва икки муаввиза (яъни, Нос ва Фалақ) суралари нозил бўлган. Бошқалари Маккада инган». Баъзилар Анъом сурасининг олтита ояти, Наҳл сурасининг баъзи оятлари, «Бани Исроил»нинг бир қисми, Қасос, Инсон сураларининг баъзи оятлари, Шуаро сурасининг охири ва «Вал адият» сураси Мадинада нозил бўлган, дейишади. Мужоҳид: «Фотиҳатул китоб»ни Мадинада нозил бўлган деганлар. Ибн Аббос Маккада тушган деб айтганлар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар кишининг хотини ва фарзандлари намоз ўқимаса, қиёматда эркак киши улар учун жавобгар бўладимиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Албатта жавобгар бўлади. давоми...

8151 20:40 / 06.01.2019
.Каззоб, сўзи .козиб, ndash .ёлғончи, сўзининг муболағали сийғасидир. Яъни ўта ёлғончи деган маънони англатади.Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3879 15:10 / 03.06.2019
26бобФақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадиларки Баъзилар дам солиш ва даволанишни ёмон кўришди, аммо бунга уламоларнинг оммаси ижозат берди. Бу ишни ёмон кўрганлар Набий давоми...

2881 17:00 / 08.02.2021
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бир неча номлар билан номланади 1. Лайлатул муборока ndash баракали кеча2. Лайлатур роҳма ndash Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган давоми...

2016 09:00 / 06.03.2023