1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британиянинг 2020 йилдаги энг фаол масжиди

14:26 / 12.12.2020 2334 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиядаги «Maidenhead» масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар берди.

Ушбу масжид Англияда 2020 йилги «Бекон» масжиди мукофотида реклама хизматлари жиҳатидан энг яхши масжидлардан бири сифатида танланган учта Британия масжидларидан бири бўлган.

Гарчи ушбу масжид танловда ғолиб деб эълон қилинмаган бўлса-да, масжиднинг ишончли вакиллари ва кўнгиллилари бу йилги меҳнатлари билан фахрландилар.

Масжид мамлакат бўйлаб карантин бошланганида, шаҳарнинг заиф қатламлари учун озиқ-овқат пакетларини етказиб беришни бошлаган. Кўнгиллилар иштирокида жадал ривожланиб борган лойиҳа бир неча ой ичида муҳтожларга 3000 дан ортиқ озиқ-овқат пакетларини етказиб берди. Кейинчалик масжид Қироллик жамғармаси ва Беркшир тумани ассоциацияси билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни ҳам тақдим этди.

(Masjid Beacon) - бу ном дунё бўйлаб масжидларни стандартларига кўра тартиблайдиган ва шу кунгача дунё миқёсида 1000 дан ортиқ масжидларнинг рейтингини тузган компания номи.

British Beacon Mosque Awards мукофотлари Green Lane масжидини 2020 йилги энг яхши Британия масжиди деб топди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Меҳр5, операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган .қайноқ нуқталарга, бориб қолиб, .АлҲол, лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 давоми...

2376 11:30 / 01.05.2021
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

12718 19:58 / 25.01.2018
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Кеча куннинг иккинчи ярмида давоми...

5051 08:30 / 17.04.2019
2830 март кунлари Москва ва Грозний шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, конференцияси якуни бўйича резолция қабул қилинди, деб давоми...

2320 11:00 / 01.04.2019