Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (114-дарс). Рўзадор ўпса бўладими?

13:00 / 11.12.2020 5031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким рўзадор бўлса-ю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи хоҳлаб, қайт қилган бўлса, қазо тутсин», деганлар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.


447. Умар ибн Абу Саламадан – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги ўғилларидан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рўзадор ўпса бўладими?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мана бундан сўра», деб Умму Саламани кўрсатдилар. Шунда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қилишларининг хабарини берди. Сўнгра у: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аммо, Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга энг кўп тақво қиладиганингизман ва У зотдан энг кўп қўрқадиганингизман»,  дедилар».

Муслим ривоят қилган.


448. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ таомлантирибди ва сероб қилибди, холос», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
491. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ушбу масжидга ndash Қубо масжидига келиб, унда намоз ўқиса, худди давоми...

3374 14:00 / 19.03.2021
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

5727 13:40 / 31.05.2019
584. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У шундай деди .Таомнинг энг ёмони келган одам қайтарилиб, бош тортган одам даъват қилинадиган зиёфатнинг давоми...

1964 19:00 / 21.02.2025
873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи давоми...

4329 19:00 / 31.03.2023