1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Отасининг боласи

11:00 / 08.12.2020 2476 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отаси альцгеймер касаллиги билан оғриди. Ўғилдан:

— Отанг ўзи сени унинг ўғли эканингни биладими, эсидами? деб сўрашди. Шунда у:

— Бу муҳим эмас. Муҳими мен ҳалиям унинг ўғли эканимни биламан, деб жавоб берди.

Альцгеймер касаллиги билан оғриган одам хотирасидан айрилиб, ҳатто ўзининг кимлигини ҳам эслолмайди.

Биз фарзандмизми, демак, ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишга, розиликларини топишга уринишимиз керак.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رِضَا الرَّبِّ فِي رِضَا الْوَالِدِ، وَسُخْطُ الرَّبِّ فِي سُخْطِ الْوَالِدِ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Аллоҳ таолони рози қилишни истаган киши Аллоҳнинг Ўзи белгилаб берган чегарада ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Аллоҳ таоло барчамизга ота-оналаримизнинг хизматларини қилиб, дуоларига эришиб, розиликларини топишимизни насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Айёш Қаттон айтади .Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга давоми...

3742 07:00 / 04.02.2019
Туркчадан таржимаПрофессор доктор Адҳам Жамил ўғли, ибратли бир ҳаётий воқеани шундай ҳикоя қилади. Уни сизга ҳавола қилмоқчиман. Биз яшаётган ҳаёт билан давоми...

11240 16:56 / 24.11.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган улуғ саҳобалар билан бирга мени ҳам ҳузурига киритар эди. Уларнинг давоми...

1986 08:00 / 08.01.2021
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4730 11:00 / 30.08.2022