1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оғир жудолик

19:44 / 05.12.2020 2381 pdf Ўқиш режими + -

Мўмин мусулмонлар Миср диёри, балки бутун Ислом оламида тенгсиз ақийда олими бўлган устоз аллома Тоҳа Ал-Дассуқий Ал-Ҳубайшийдан жудо бўлди.

Шу муносабат билан «Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда islom.uz портали жамоаси чуқур ва самимий таъзия изҳор қилиб, Аллоҳ таолодан олимнинг аҳлу оилаларига, яқинларига ва талабаларига сабру жамил ато этишини сўрайди.

2018 йилда Миср араб Республикасидан «Ал-Азҳар» университети Ақийда ва фалсафа кафедраси мудири устоз аллома Тоҳа Дассуқий Ҳубайший ва Миср диёридаги энг кўзга кўринган Ҳанафий мазҳаби олими Шайх Жамалуддин Ҳашим ташриф буюрганлар. Уларга Ҳусайн Яҳё Абдулмажид ҳамроҳлик қилган.

Доктор Тоҳо Дасcуқий Ҳубайший ташрифидан мақсадни баён қилар экан, жумладан Имом Бухорий, Термизий, Имом Мотуридий каби буюк алломаларнинг юрти, хусусан Бухоро шаҳрида бўлгани, айниқса Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилганидан беҳад хурсанд эканини айтиб ўтган. Ҳубайший ҳазратларининг кўзлари ожиз бўлса-да, қалб кўзлари нурли эди.

Аллоҳ таоло улуғ алломанинг барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»,

Islom.uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай давоми...

2349 15:30 / 29.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий давоми...

2604 21:26 / 31.01.2022
Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар давоми...

2487 10:40 / 10.07.2019
Туркияда ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда молиялаштириш ҳажми тез орада 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Сентябр ойида бу кўрсаткич 90 миллиард давоми...

1317 14:29 / 03.11.2023