1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ибрат: Ота-онага эҳтиром

11:00 / 01.12.2020 2659 pdf Ўқиш режими + -

Буюк британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул жамғарди. Чунки у университетни битириш маросимида ота-онаси ҳам ҳозир бўлишларини жуда истаганди.

Муҳаммаднинг ота-онаси ўғлига муносиб таълим бериш учун бутун умр меҳнат қилишган эди. Тиришқоқ ва аълочи Муҳаммад ўрта мактабни юқори баҳолар билан тамомлаб, Буюк Британиядаги Essex университетида ўқиш учун стипендия билан тақдирланди.

Сўнгра бўлажак университети талабасини бутун қишлоқ томонидан ўқишга кузатиб қўйган эди.

«Ота-онам ҳеч қачон ўз она қишлоғини тарк етмаган. улар бутун умр мени муносиб таълим олишим ва юқори даражани эгаллашим учун меҳнат қилишган. Мен ҳам уларнинг ўғли сифатида битирув оқшомида, диплом олиш маросимида қатнашишларини хоҳладим ва шунга ҳаракат қилдим», - дейди Муҳаммад.

Режасини амалга ошириш учун Муҳаммад ўқишдан кейин уч йил давомида фаррошлик қилиб, қўшимча пул тўплади, меҳнат қилди. Ниҳоят кутилган дамлар етиб, 2019 йилнинг июль ойида у ўқишни тамомлади. Ота-онаси уни шахсан табриклаш имкониятига эга бўлиб, Буюк Британияга етиб келишди.

Ушбу ёқимли лаҳзалар муҳрланган расмлар бутун интернетда тарқалиб, миллионлар эътиборига тушди. Бу ҳикоя ҳам, фарзандлар ота-оналарига эҳтиром кўрсатишлари, ўзаро муносабатларида самимий бўлишлари кераклиги ҳақида бир ибрат эслатмадир.

Зеро, ота-онага яхшилик қилиш, фарзанд учун яхшиликлар манбаидир. Ота-онага яхшилик қилиш билан бу дунё ва охиратнинг яхшиликларига сазовор бўлинади.

Манба: islam-today.ru

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган .Хўжа Баҳовуддин Нақшбанд, зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланди. Бу ҳақда .Xabar.uz, маълумот берди. Хабарга кўра, давоми...

4352 13:10 / 12.06.2019
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2339 15:03 / 07.02.2019
Саудия Арабистони Адлия вазирлигининг статистика маълумотларига кўра, никоҳ ва ажримлар бўйича 2019 йил май ойида ушбу қироллик фуқаролари ўртасидаги ажримлар давоми...

4174 10:07 / 10.07.2019
Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот марказининг 6 ойлик фаолияти ва йилнинг иккинчи ярмидаги режалари юзасидан матбуот анжумани давоми...

1472 18:02 / 11.08.2023