1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Уламолар наздида вақтнинг қадри (4)

05:00 / 03.03.2017 3909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Наҳв олими Ибн Хайётнинг кўчада дарс қилиши ва чуқурга йиқилиб тушиши

Абу Ҳилол Аскарий "Алҳассу ала толабил илм вал ижтиҳади фи жамъиҳи" номли китобида қуйидагиларни айтган: " Наҳв олими Абу Бакр ибн Хайёт - Имом Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мансур туғилган жойлари эътиборидан Самарқандий, яшаб қолган жойлари эътиборидан Бағдодий бўлиб 320- ҳижрий санада вафот этганлар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Бу зот ҳамма вақт ҳатто кўчада ҳам дарс билан машғул бўлардилар. Шунга кўра кўпинча чуқурларга йиқилиб тушар ё ҳайвонлар туртиб кетарди".

Ҳоким Шаҳид таълиф этиш билан машғул бўлгани учун кўргали келган одамларга гапирмасди
Самъонийнинг "Ал-ансоб" номли китобларида Ҳоким шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган: " Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий қози вазир Ҳоким шаҳид 334-ҳижрий санада шаҳид бўлган, Аллоҳ таоло раҳматига олган бўлсин. Бу зот Марвнинг олими, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ соҳибларининг ўз давридаги имоми бўлган. Бу зот ҳақида қуйидагилар келган:
" Абу Абдуллоҳ ибн Ҳоким Шаҳид қуйидагича зикр қилган: Ҳоким билан бирга яшаганман, у душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар, сафарда ҳам, муқимликда ҳам тунги намозни асло ташламасди. Ўтирган пайтида кичкина қутича, китоблар ва сиёҳдон доимо ёнида бўларди. У султоннинг вазири бўлиб, ҳузурига киришга изн сўраганларга рухсат бермасликнинг иложи қолмагандигина изн берардида ёзиш билан машғул бўларди. Кирган одам ҳузурида тик туриб қолиб кетарди. Абу Аббос ибн Ҳаммувайҳ ундан шикоят қилиб шундай деган: унинг ҳузурига кирсак, бизга гапирмасдан қўлига қаламини олади, бизлар бир чеккада қолиб кетамиз!
"Мустадрок" соҳиби Ҳоким Абу Абдуллоҳ ҳофиз қуйидагиларни айтган: жумъа кечаси Ҳоким Абул Фазлнинг имло мажлисига ҳозир бўлдим. Амир Абу Али ибн Абу Бакр ибн Музаффар кириб келди. Ҳоким Абул Фазл унинг келганини кўриб ўрнидан турдию лекин турган жойидан қимирламади. Амирни суффанинг эшигидан қайтариб шундай деди: "Орқанга қайт эй Амир, бугун сенинг кунинг эмас".

Ҳофиз муҳаддис Ибн Шаҳиннинг таълиф этган асарларининг кўплиги
Ҳофиз Заҳабий "Тазкиротул Ҳуффоз"да 297-ҳижрий санада туғилиб, 385-ҳижрий санада 88 ёшда вафот этган муҳаддис Ибн Шаҳиннинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган: "У ҳофиз, кўплаб фойда келтирган имом, Ироқ муҳаддиси, Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ибн Усмон Бағдодий Ибн Шаҳин номи билан танилган воиз бўлиб жуда кўплаб таснифотларнинг соҳибидирлар.
Унинг шагирди Абул Ҳасан Муҳтадийбиллаҳ айтади: Бизларга Ибн Шаҳин шундай деган эди: мен 330 та асар тасниф этганман, улардан "Тафсирул кабир" 1000 жуз, "Муснад" 1300 жуз, "Тарих" 150 жуз, "Зуҳд" 100 жуз бўлган эди.

Ибн Шаҳиннинг сиёҳ пулига 700 дирҳам сарфлагани
Қози Муҳаммад ибн Умар Давудий айтади: Ибн Шаҳиннинг шундай деганини эшитганман: ушбу вақтгача қанча сиёҳ сотиб олганимни ҳисоблаб кўрдим, 700 дирҳам бўлди. Ибн Абул Фаварис айтади: ҳеч ким Ибн Шаҳинчалик кўп тасниф этмаган.

Наҳв олими Мунзир Марвазийнинг наҳв музокарасига қаттиқ киришганидан "Музокара" деб лақаб олгани
Баъзи араб луғати олимлари дуч келган уламолар билан арабий илмлар музокарасига қаттиқ киришганлари сабабли "Музокара" деб лақабланганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар " Нузҳатул албаб фил алқоб"да айтади: "Музокара" деб ёзилган киши у Мунзир ибн Абдурроҳман ибн Муовия ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Мунзир ибн Абдурроҳман ибн Муовия ибн Ҳишом ибн Абдулмалик Анбалусий Марвонийдир. Бундай лақаб олишларига сабаб бу зот наҳв илмига қизиқтирувчи, ушбу илмнинг имоми, луғатда пешқадам эдилар. Дўстларидан бирортасига йўлиқсалар унга: араб тилидан бирор бобни музокара қилишга рағбатинг борми? дердилар. Шунинг учун "Музокара" деб лақабланиб қолганлар. Буни Ибн Ҳазм ҳам зикр қилган ва уни 393-ҳижрий санада вафот этганини айтган.

Абу Нуъайм Асфаҳонийга йўлда кетишда ҳам дарс ўқиб борилгани
Ҳофиз Заҳабий "Тазкиротул Ҳуффоз"да муҳаддис муаррих суфий 336-ҳижрий санада туғилиб, 430-ҳижрий санада вафот этган ҳофиз Абу Нуъайм Асфаҳоний Аҳмад ибн Абдуллоҳнинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган: "Аҳмад ибн Мардувайҳ шундай деган: Абу Нуъайм ўз вақтида уни излаб сафарга чиқиладиган зот эди. Атроф оламда ундан кўра ҳифзи кучлироқ, санади ишончлироқ киши йўқ эди. Дунё ҳуффозлари унинг ҳузурида жамланган эди. Ҳар куни улардан бирининг навбати бўлиб, то пешин вақти яқинлашгунча унга хоҳлаган нарсасини ўқиб берарди. У ўрнидан туриб ҳовлиси томон юрса кўпинча кўчада ҳам унга бирор жуз нарса ўқиб боришарди. У бундан малолланмасди. У озуқасини айтиб туришсиз ва тасниф этиб туришсиз емаган.

Берунийнинг жон таслим қилиш вақтида ҳам фароиздан бир масалани таълим олгани
Ёқут Ҳамавийнинг "Муъжамул удабо" асарида буюк астроном математик олим, тарих, луғат, адабиёт соҳаларининг етук билимдони ўзида турли илмларни жамлаган, 362-ҳижрий санада туғилиб 440-ҳижрий санада вафот этган Абу Райҳон Беруний роҳматуллоҳи алайҳнинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар айтилган: Абу Райҳон ўзлаштириши кенг ва умумий ишларда юксак мавқеда бўлишига қарамасдан илм таҳсилига қаттиқ киришган, китоблар тасниф этишга астойдил берилган эди. У тинимсиз илмлар эшикларини очар, уларнинг сир-асрорларини ва маълум ва номаълум жойларини эгалларди. Унинг қўлидан қалам тушмас, кўзлари доимо китобга қараган бўлар, қалби фикр билан машғул бўларди. Йил давомида икки кунгина эҳтиёжига ярайдиган озиқ овқат ва ёзиш учун керакли ашёларни тўплашга вақт ажратарди. Сўнгра йилнинг бошқа кунларидафақат илм билан машғул бўлганларидан бошқа ташвишларга вақт ажрата олмасдилар.
Фақиҳ Абул Ҳасан Али ибн Ийсо Валвалижий шундай гапириб берган: Абу Райҳоннинг ёнига вафот этиши арафасида кирганман. У зўрға нафас олиб юраги сиқилиб ётганди. У етмиш саккиз ёшда эди. У шу ҳолатида менга қараб: бугун менга она томондан бўладиган момоларнинг меросдаги улуши ҳақида нима дейсан ? деди. Мен унга раҳмим келганидан: шундай ҳолатда ҳама? дедим. У: эй менга қара! Менинг дунёдан ушбу масалани билиб кетганим уни билмасдан кетганимдан яхшироқ эмасми? деди. Мен унга ўша масалани айтиб бердим. У бу масалани ёдлаб олди ва ёдлаганларини менга айтиб берди. Мен унинг ҳузуридан чиқиб кўчага етган ҳам эдимки, унинг вафот этгани учун йиғлаганларини эшитдим.
Илмда донишманд бўлган ушбу имом бешта тилни: араб, сурёний, санскрит, форс ва ҳинд тилларини мукаммал эгаллаганди. Бу зот фалаккиёт, тиббиёт, математика, адабиёт, луғат, тарих ва булардан бошқа соҳалар бўйича бир юз йигирмадан ортиқ асарлар ёзиб қолдирган. Катта шарқшунослардан бири Сахов бу зот ҳақида шундай деган: "у тарих таниган энг ақли буюк кишидир." Машҳур шарқшунос Сартун эса шундай деган: "Беруний ислом олимларининг энг улуғларидан ва дунё олимларининг энг катталаридан биридир." Бу зотнинг таржимаи ҳоллари ва илмий ҳаётлари ҳақида Ҳофиз Туфон Қадарийнинг "Туросу арабил илмий фи фалак ва риёзиёт" китобларидан кенгроқ маълумот олишингиз мумкин.

Абдулқодир Пардаев

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси давоми...

4294 05:00 / 02.03.2017
Бу ерда бойликrdquo деганда ўзгаларга муҳтож ва қарам бўлиб қолмаслик назарда тутилади. Кенг ризқrdquo эса фаровон ва осойишта ҳаётни англатади. Эй Аллоҳим, мен давоми...

122549 05:00 / 03.03.2017
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

8341 14:30 / 08.07.2022
Кечаси бедор бўлиб уни ибодат ила ўтказишни .Қиёмул лайл, дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. .Қиёмул лайл, ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳ таоло ҳам, давоми...

3748 05:00 / 02.03.2017