1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди

16:00 / 11.11.2020 2084 pdf Ўқиш режими + -

7-11 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги Буюк Британиянинг Лестер университети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва «Dacore IT» масъулияти чекланган жамияти томонидан Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул  Бухорий» асари асосида Бухорий — Ислом санъати халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ҳақда uza манбаси хабар берди.

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш, Ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш мақсадида ташкил этилган кўргазмада таниқли уста рассомлар билан бир қаторда халқаро кўргазма ва фестивалларда қатнашган ёшлар ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқда.

Кўргазма иштирокчилари орасида таниқли миниатюрачи Давлат Тошев, китобот санъати иллюминацияларни ёритиб бериш бўйича тажрибали рассом Камолиддин Aбдуллаев, ёш ва истеъдодли рассомлар - хаттот Шейха Aбдуллаева, графика бўйича рассом Ёқуб Бекназаров ва фотосуратчи Мухиддин Aли каби таниқли ижодкорлар ҳам бор. Халқаро миқёсда тан олинган «Сўғдиёна» миллий чолғу-асбоблари камер оркестри кўргазма учун махсус янги «Зикр» номли композиция яратди.

Кўргазма учун яратилган барча санъат асарлари Саҳиҳи Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод маҳсуллари ҳисобланади.

- Ислом таълимоти шунчалик кенг қамровлики, уни битта кўргазмада намойиш этиш қийин, – дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов.

Энг муҳим ва бирламчи омиллардан бири бу - нафақат ташқи, балки инсоннинг ички ҳолатига таъсир кўрсатувчи покликдир. Шу сабабли, ушбу кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар бизни жисм, тафаккур, қалб, руҳ ва хаёт мавзуларини англашга ундайди. Эътиборлиси, кўргазмада намойиш этилаётган асарларнинг тавсифи ва талқини ҳадис орқали ифодаланади.

Ғ.Ҳасанов

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давоми...

721 16:06 / 29 апрель
Ўзи католик бўлсада, беморларига Қуръон ва Инжилни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри хабар берди. Юксак давоми...

4005 14:00 / 15.10.2018
Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган Рамазон чодириrdquo хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини давоми...

2221 17:55 / 30.04.2022
Ўтган йили 24 мингдан ортиқ қизалоққа Солиҳа деб, 27 мингдан ортиқ чақалоққа Муҳаммадали деб исм берилди. Бу исмлар сўнгги йилларда энг кўп қўйилаётган исмлар давоми...

3618 20:25 / 05.01.2024
Аудиолар

212462 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131685 14:35 / 11.08.2021