1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар учун диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилди

09:12 / 04.11.2020 1623 pdf Ўқиш режими + -

2020 йил 1 ноябрдан имконияти чекланган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларга диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилди.
Тадбирга 90 га яқин имконияти чекланган фуқаролар, Ислом институти катта ўқитувчиси Абдул Азим домла Зиёуддин, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи бошлиғи Дилбар Аҳмедова иштирок этишди.

Ушбу маросимда Ислом институти катта ўқитувчиси Абдул Азим домла Зиёуддин «Мавлуди набий муборак!» мавзусида маъруза қилиб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, хорижий мутафаккирларнинг пайғамбаримиз алайҳиссалом тўғрисидаги фикрлари ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Имконияти чекланганлар томонидан берилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, шунингдек Меърож кечаси ҳақидаги саволларга жавоб олишди.

Устоз Абдул Азим домла Зиёвуддин ўзларининг қаламларига мансуб «Қуръонда исмлари зикр қилинган Пайғамбарлар» плакатидан тадбирга келган барча қатнашчиларга ҳадя қилдилар.

Тадбир сўнгида Мавлид байрами сифатида барча қатнашчиларга ширинликлар тарқатилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода, 1946 йилда Покистоннинг Жанг шаҳрида туғилган, DMG Bhera ва Панжоб Покистон университетларининг битирувчиси. У малакалали адиб, араб давоми...

3498 10:05 / 04.10.2019
Жорий йилнинг 7 май куни .Blackburn Roverс, футбол клуби уйи бўлмиш Ewood Park майдонида .Ҳалол озиқовқат, фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Lancashire Telegraph канали хабар давоми...

1563 11:01 / 17.05.2023
Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг давоми...

4205 10:23 / 12.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Буюк ватандошимиз, исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу давоми...

1299 15:48 / 15.03.2025