1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Азҳар университетидан муносабат: Муқаддас динлар бундай жиноий ҳаракатлардан холидир

20:30 / 30.10.2020 1548 pdf Ўқиш режими + -


Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети Франциянинг Ницца шаҳридаги ҳужумга муносабат билдирди. Ушбу муносабатда жумладан шундай дейилади:

Ал-Азҳари шариф ва унинг раҳбари Шайхул-азҳар  Доктор Аҳмад Тоййиб ҳазратлари Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр Дам черкови яқинида уч кишининг ўлимига ва бошқаларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган машъум террор ҳужумини қатъиян қоралайди.

Ал-Азҳар ҳар қандай ҳолатда ҳам террористик ҳаракатларни оқлаб бўлмаслигини, ушбу хатти ҳаракатлар нафақат Ислом динининг, балки барча илоҳий динларнинг бағрикенглик таълимотига зид эканини таъкидлайди. Шу билан бирга ҳар қандай зўравонлик, экстремизм ва муросасизлик ҳаракатларига қарши кураш заруратини яна бир бор эслатиб ўтади.

Азҳари шариф ушбу жирканч террор ҳодисасини қоралаш билан бирга, халқлар орасида зўравонлик ва нафрат риторикаси кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантиради. Айниқса, гап бошқаларнинг эътиқоди ҳақида кетганда донолик, ақл ва ижтимоий масъулиятга содиқликни устун қўйишга чақиради.

Ал-Азҳар қурбон бўлганларнинг оилалари ва француз халқига ҳамдардлик билдиради, Аллоҳдан жароҳат олганлар тезроқ соғайиб кетишини сўраб дуо қилади.

Манба: azhar.eg


Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг энг гўзал шаҳри деб ном олган Янги Зеландиянинг Квинстаун шаҳрида биринчи масжидининг очилиш маросими нишонланди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Узоқ давоми...

2598 16:00 / 17.12.2020
.Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, зулмат чекиниб, қора тун қаъридан ҳилол ёғду сочмоқда,. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг шоҳ давоми...

844 21:50 / 10 январь
Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида АтТанал аларабийrdquo халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳонда иштирок давоми...

2347 20:25 / 06.03.2024
Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз пандемия пайтида Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонларни ҳайратда қолдирди ва COVID19 оқибатида вафот этган оилаларга таъзия давоми...

2154 10:25 / 01.05.2020