1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юртимиздаги тўёналарнинг турлари ва ҳукмлари

11:03 / 28.10.2020 1754 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расм-русмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирги кунда расмиятчиликка айланган.

Тўёна аслида шариатимизда берилган ҳадя қаторига киради. Лекин, хозирги кунга келиб, уни ҳадя деб номлагандан кўра «Қарз» деб аташга лойиқ бўлиб қолди. Чунки, уни деб берувчининг исми, ўша нарсанинг нималиги, миқдорининг қанчалигини ёзиб қўядиган журнал тутиладиган бўлди.

Берувчилар бирор тўй ёки маросим қилсалар ундан тўёна олганлар журналига қараб «Бизга нима берган эди, шунга қараб биз ҳам беришимиз шарт» дейдиган бўлишди. Баъзи жойларда «олди»нинг «берди»си қилинмаса, ўртага совуқчилик тушишига сабаб бўладиган хафагарчиликлар юзага келди. Бундай тўёна совғани шариатимизда ҳадя деб бўлмайди. Балки бунинг ҳукми қарздир. Гоҳида берувчилар берганидан ортиқроғини ҳам умид қиладилар ва «Бизга ҳам шундай ёки ҳеч бўлмаса яхшироғини қилиб келади» деб умид қиладилар. Шу ният билан берилган тўёна Аллоҳ таолонинг каломида келган:

وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّهِ وَمَا آتَيْتُم مِّن زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُضْعِفُونَ

Одамлар моллари ичида зиёда бўлсин деб рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса, бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олгувчилардир. (Рум сураси, 39-оят)

«Рибо» ўзбек тилида «судхўрлик» деб юритилади. Демак, юқоридаги ҳолат судхўрлик сарасига кириб қолади. Бундан келиб чиқадики, тўй ёки маросим қилган киши тўёна ёки совға берувчилардан қарздор бўлиб қолишлигига шак шубҳа йўқ. Чунки, барча қариндош-уруғлар, яқинларидан бирортасининг тўйини эшитса «Унга фалон нарса беришимиз бор» деб қўйишади. Бундай ҳолатда тўй қилган одам бир неча кишидан қарздорга айланиб қолиб, мабодо тўёна берганлар тўй ёки маросим қилмаса ёки ўша олган одам вафот қилса зиммасида қарз билан вафот этган бўлади. Бундай бўлса ўша одам вафотидан олдин фарзандларига ўша олган тўёналарини тўлашликни васият қилиши керак бўлади. Шунинг учун, бирор киши ҳадя бераётган вақтида, дилида олувчининг хурсандчилигига шерик бўлиш, силаи раҳм, Аллоҳ таолонинг розилиги, ҳадянинг савобини ирода қилиб бериши керак. «Бизга ҳам бир кун қилиб келадида» деган фикрни ёки риёни мақсад қилмаслиги керак.

Берувчи қайси биридан бўлиб қолганлигини қаердан билади?

Берувчи ҳадясидан мурод, Аллоҳ таолонинг розилиги ёки эваз қасд қилганлигини билишнинг йўли, ҳадя берувчи ҳадя олувчидан раҳмат айтишини кутса ёки «Бизнинг хонадонда ҳам бирор йиғин бўлса бизга ҳам қилиб келади» деган умиди бўлса, мабодо шундай олиб келмаса «Бизга ҳеч нарса бермади ёки кам берди» деса, беришда, Аллоҳ таолонинг розилиги эмас, балки эваз қасд қилинган бўлади. Агар ҳадя берганидан кейин раҳмат кутмаса, ҳаёлида «Бизга ҳам қилиб келадида» деган гап бўлмаса, «Аллоҳ таоло бизни ҳам берувчилардан қилиб қўйибди, шунинг шукри, қариндош-уруғчиликнинг хурсандчилиги» деса, ундан бирор нарсани қайтишини кутмаса, бу Аллоҳ таолонинг розилиги учун берилганлигининг аломатидир. Бундай ҳадяда берувчига ҳам олувчига ҳам барака бор.

Умидвор бўлган ҳадяда барака йўқдир

Ҳадисларда: Бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса ундай ҳадяда барака бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига муҳаббат солиб ҳадя берса, олувчи ундан кутмаган бўлса, бундай ҳадяда барака бўлишлиги ҳам айтилган.

Бир улуғ зотнинг воқеаси

Аллоҳнинг дўстларидан бўлган бир дарвеш бўлар эди. Одатда Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларини қаттиқ имтиҳон қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

“أشد الناس بلاءًا لأنبياء ، ثم الا”

яъни, «Имтиҳоннинг энг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг уларга яқинларга бўлади» – деганлар.

Имом Бухорийнинг ҳаётларидан, Умар ибни Ҳафс Уштур айтадилар: Имом Бухорий Басра машойихларидан ҳадис илмини олиш учун Басрага келди. Бир неча кун ўтгач имом Бухорий дарсга қатнашмадилар. У киши бир кун келмадилар, икки кун келмадилар, шериклари «У киши бундай қилиш мумкин эмас. Бемор ёки бирор ҳодиса бўлган бўлса керак» деб турар жойларига боришди. Маълум бўлишича имом Бухорийнинг бир қатор кийимлари бўлиб, ювилаверганидан авратни ёпишга кифоя қилмайдиган бўлиб қолган экан. Шунинг учун дарсга бора олмаётган эканлар. Шериклари кийим топиб ўзлари билан олиб кетишди.

Юқоридаги дарвешга ҳам Аллоҳ таолонинг имтиҳони бўлиб, йўқчилик бошига тушди. Ваъз қилиш мобайнида ҳоли ночор, овози паст ҳолатда эди. Шогирдларидан бири ҳолатни тушиниб, мажлисдан туриб кетди. Мажлис тугагач шогирди қўлида таом кўтариб келди, дарвеш таомни кўргач бир оз ўйланиб қолди ва «Қайтариб олиб кетавер қабул қилмайман» деди. Мурид шайхни комил инсон эканлиги, қабул қилмаслиги беҳикмат эмас, такаллуф ҳам эмас деб ўйлаб таомни қайтариб олиб кетди. Бироз муддат ўтгач яна қайтариб олиб келди, шайх қабул қилиб танаввул қилди. Шунда шогирд ҳайрон бўлиб турганида шайх «Сен ҳолимни кўриб туриб кетганингда нега турганингни билдим ва таом келтиришинга умидвор бўлдим. Таомни келтирганингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Умидвор бўлинган ҳадяда барака йўқ» деган ҳадисларини ўйлаб, уни рад қилдим. Сен қайтиб кетгач ўша умидим узилди. Кейинги олиб келганингда ўша умид бўлмаганлиги учун қабул қилдим. Шунинг учун тамаъ, умидворлик, риёлардан бири бўлса ҳадянинг баракасини ўчиради - деган экан.

Манба: fiqh.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.Шарҳ Аҳли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилганидан икки йўл билан манфаат олишларига, давоми...

109110 18:21 / 02.12.2016
Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки давоми...

1298 10:08 / 18.11.2019
Иккинчи бобАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур давоми...

1675 15:00 / 06.05.2019
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан давоми...

2023 22:00 / 09.08.2019
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021