1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сизларга ҳадис айтиш ниятим йўқ

08:00 / 06.10.2020 1390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: «Аммамнинг уйига бордим. Аммаваччаларим билан кўришмоқчи эдим, қаергадир кетишган экан. Аммамдан сўрасам, «Абдуллоҳ ибн Довуднинг олдига кетишди», дедилар. Уларни кутиб ўтирдим. Улар кеч келишди. Келишди-ю, Абдуллоҳ ибн Довуд билан бўлган воқеани айтишга тушиб кетишди: «Уни қидириб уйига борсак, йўқ экан. Уйдагилар Абдуллоҳни боғда дейишди. Боғига бордик. Салом бериб, бизга ҳадис айтиб беришини сўрадик. Шунда у: «Мен мана бу ишлар билан банд бўлганим учун сизларга ҳадис айтиб бера олмайман. Менинг тирикчилигим шу боғда. Уни суғориш керак. Бу ишларни қилишга мендан бошқа одам йўқ», деди. «Боғингизни биз суғориб берамиз», дедик. Абдуллоҳ бундан хурсанд бўлди. Челаклаб сув ташиб, боғни суғордик. Кейин унга: «Энди ҳадис айтиб беринг», дедик. У табассум билан: «Мен сизларни ҳадис айтиб бериш учун ишлатганим йўқ. Сизлар бўлса ҳадис эшитиш учун ишладинглар», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган араблар давоми...

3834 09:20 / 30.08.2019
Нега шундай Нега инсониятнинг бир қисми исрофгарчиликда, иккинчи бир қисми оч ва ночор Нега баъзиларнинг бир кунлик эҳтиёжи бошқаларнинг бир йиллик эҳтиёжига давоми...

4913 15:30 / 18.04.2019
Солиҳ ибн Аҳмад Ижлий отасидан ривоят қилади .Иёс ибн Муовиянинг олдига учта аёл кириб келди. У ҳузурига кирган аёлларнинг биринчиси эмизикли, иккинчиси бокира, давоми...

1528 08:00 / 21.09.2020
Зайд ибн Аслам айтади .Бир киши қабрларни маскан қилиб олган эди, одамлардан танбеҳга учради. Шунда у киши .Булар ростгўй қўшнилар, мен улардан ибрат оламан,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2110 06:54 / 21.07.2019