1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

10:51 / 23.09.2020 1763 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг барча яқинларига сабру салвон тилаймиз.

Нуриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фаолиятини бошлаган. 1980 йилдан 2008 йилга қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган. 2008 йилдан 2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган. Шундан сўнг айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Шоҳи Зинда» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган.

Аллоҳ таоло марҳумни барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Har yili 21 sentyabr kuni butun dunyoda Xalqaro tinchlik kuni nishonlanadi. Ushbu kunni BMT Bosh Assambleyasi barcha mamlakatlar va xalqlar o`rtasida milliy va xalqaro miqyosda tinchlik g`oyalarini mustahkamlash kuni deb e`lon qilgan.1981 yilda Bosh Assambleya 3667sonli rezolyusiyasi bilan Tinchlik давоми...

6077 19:11 / 21.09.2021
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ndash Марғилон шаҳридаги .Hilol, nashr вакили Жалолиддин ҳожининг оталари Жамолиддин ҳожи Камолиддин ўғлининг давоми...

2733 11:30 / 29.10.2019
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2337 15:03 / 07.02.2019
Мақола мавжув эмас

4203 05:00 / 11.03.2017