1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миллий архив фондида ҳаж зиёратига оид қимматли ҳужжат ва Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти сақланмоқда

10:06 / 17.09.2020 2425 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикасининг Миллий архиви фондида 1272-1856 йилдаги Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти ва 1572 йилда қайта таъмирланган Макканинг муқаддас жойлари чизмаси алоҳида қимматли ҳужжатлар қаторида сақланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

«Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилишича, мазкур қўлланма Маккани зиёрат қилувчиларга кўрсатма ҳамда ҳаж сафарини тасдиқловчи ҳужжат сифатида берилган. Ҳаж сафарининг амаллари чизма шаклида кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари ушбу фондда эски ўзбек, форс, араб тилидаги дунё аҳамиятидаги шарқ ҳужжатларининг бой узоқ тарихига мансуб коллекцияси тўпланган. Жумладан, 1272-1856 йилдаги Усмонлилар империясининг махсус аскарларига тегишли паспорти бўлиб, унда паспорт рақами, қайси санада берилгани, Туркия давлатининг муҳри, шахснинг асосий белгиларидан – ёши, бўйи, кўзи ва бошқа белгилари кўрсатилган. Ҳужжатда паспорт эгаси бошқа шаҳарларга ўтиш пайтида унга зарур ёрдам кўрсатилиши ҳақида махсус кўрсатма қайд этилган.

 Манба: uza.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги Ҳаж ndash 2026rdquo мавсумида зиёратчида Nusukrdquo платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда давоми...

911 21:51 / 16.10.2025
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг диний эркинликларни таъминлаш борасида ижобий қадамлар ташланмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда астасекинлик билан аввал давоми...

3044 19:53 / 02.02.2021
Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда. 2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор давоми...

1712 17:50 / 29.11.2023
Аҳоли кутилмалари қанчалик реалликка яқин Ўзбекистонда исломий молия тўғрисидаги узоқ кутилган қонун парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Бу муҳим давоми...

1507 16:59 / 26.11.2025