1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

17:41 / 16.09.2020 2271 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент вилояти бош имом-хатиби, муҳтарам Хайруллоҳ домла Абдулмалик ўғлининг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Хайруллоҳ домла Абдулмалик ўғли кўп йиллар давомида юртимиздаги бир неча масжидларда, сўнгги йилларда эса Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент вилояти вакиллигида бош имом хатиб вазифасида хизмат қилиб келган, динимизнинг ривожига, Ватанимизнинг равнақига, масжидларимизнинг обод бўлишига катта ҳисса қўшиб келган етук дин пешвоси эдилар. Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг яқин, мухлис, вафодор шогирдларидан эдилар.

Умрини дин хизматига бағишлаган бу марҳум устозимизнинг тортган дардлари барча саҳву хатоларига каффорат бўлсин, Аллоҳ таоло бу олим бандасининг илм-маърифат тарқатишдек машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошлари ва мухлисларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида давоми...

632 19:30 / 24 январь
Марлборо шаҳрида қад ростлаши кутилаётган ушбу исломий марказ, аввало мусулмонларни тинчхотиржам ибодат қилишларини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган, дейди давоми...

1788 16:10 / 22.05.2019
Буюк Британиянинг Эйлсбери ўрта мактабида таълим оладиган 11 ёшли муслима Тара Шарифий IQ Менса тестида 162 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда islam.ru нашрига таяниб muslimaat uz давоми...

3598 11:00 / 02.07.2019
2024 йил 5 ноябрь куни Малайзиянинг Перлис ислом университети коллежи ректори, профессор, доктор Муҳаммад Розайми ибн Рамле бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар давоми...

947 20:48 / 05.11.2024