1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби» қайта нашр қилинди!

17:49 / 14.09.2020 1455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби».

Сўз боши

    Ислом динининг беш рукнидан учинчиси бўлмиш закот ибодати ҳақида керакли маълумотларни ўқиб-ўрганиш ва билиш, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Шунинг учун закот ҳақидаги билимларни кенг тарқатишга ҳамиша эҳтиёж бўлган ва бу борада жуда кўп китоблар таълиф қилинган. «Ҳадис ва ҳаёт» туркум китобларининг саккизинчи жузи ҳам айнан шу рукнга бағишланган эди. Бугун эса муҳтарам ўқувчиларимизга закот ҳақида муфассал сўз юритилган ушбу китобни тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз ва улар ушбу китобдан ўзларини қизиқтираётган кўпгина саволларга жавоб топадилар, деган умиддамиз.
Ўқувчиларимиз бу китобдан закотнинг фарзлиги, унинг фазилати ҳақида, закоти бериладиган ва берилмайдиган моллар ҳақида, закотга ҳақдорлар ва закотнинг тўғри бўлиш шартлари хусусида батафсил маълумот оладилар. Шунингдек, мазкур «Мўминнинг нажоти» китобида кўпчиликни доимий равишда қизиқтириб келадиган масала – қайси хилдаги моллардан қай тарзда ва қанча закот чиқарилиши ҳақида ҳам сўз юритилади. Яна унда чорва ҳайвонларидан олинадиган закотлар ва мазҳабларнинг бу борадаги фикрлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилади.
    Зироат маҳсулотларидан чиқариладиган, «ушр» деб юритиладиган закот ҳақида ҳам кенгроқ баён қилинди, чунки айнан закот ҳисобланган бу нарсада бир қадар хатога йўл қўйилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Шунингдек, зироат маҳсулотларининг нисоби ва бу соҳага тегишли кўпгина масалалар ҳам батафсил ёритилди.
    Ҳозирги кунимизда закот ҳақида сўз борганда асосан муомаладаги пуллардан закот чиқариш тушуниладиган бўлиб қолган. Қадимда эса тилла ва кумуш пуллардан закот чиқарилган. Масалани аниқ билиб олиш учун тилла ва кумуш пулнинг закотини ҳам, нақд пулнинг закотини ҳам, қоғоз пулдан қандай қилиб закот чиқарилишини ҳам, тижорат моллари закоти, тақинчоқлар, етимнинг моли ва асалнинг закотини ҳам чуқурроқ ўрганиш лозимки, китобда шу мавзуларга ҳам алоҳида ўрин ажратилди. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлардан, ерости ва сувости бойликларидан закот олиниши ёки олинмаслиги ҳақидаги масалалар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилди.
    Ҳозирга келиб, замон ва ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди, мусулмон уммати авваллари дуч келмаган жуда кўп масалалар, муаммолар юзага келиб қолди. Шаръий манбаларда зикр қилинган закоти чиқарилиши лозим бўлган моллардан қоидага биноан закот чиқарилаверади, аммо бугунги кунга келиб, шаръий манбаларда номи зикр қилинмаган, аммо ўзи даромад келтирадиган нарсалар пайдо бўлди. Уларнинг закоти бериладими ёки йўқми? Закотни вақтидан эрта бериш ва ўз юртидан бошқа томонга олиб бориш мумкинми? Ушбу китобда мазкур саволларнинг муфассал жавоби ҳам баён қилинади. Шунингдек, унда закот берувчининг ҳам, закот олувчининг ҳам одоблари алоҳида-алоҳида зикр этилган. Закот ва садақа олиши ҳалол бўлган ва ҳалол бўлмаган кишилар кимлар эканини, закот ҳақдорларга қандай тақсимланишини ҳам билиш лозим. Ана шунда кишиларга ўз ҳақларини ўз вақтида Аллоҳ таоло кўрсатганидек қилиб етказиб беришни йўлга қўйиш осонлашади.    
    Ҳозирги кунимизда кўплаб кишилар закотга оид турли масалалар бўйича тинмай саволлар бериб, тушунмаган нарсаларини сўраб турадилар. Чунки бу мавзуни ўрганиш етарлича йўлга қўйилмаган. Закот ҳақида она тилимизда алоҳида китоблар кам чиққан. Ушбу ва бошқа кўпгина омиллар ҳисобга олинадиган бўлса, иншааллоҳ, қўлингиздаги китобнинг бу борадаги кўпгина масалаларни тўғри тушуниб олишга ёрдам беради. Камтарона уринишимиз маҳсули бўлган мазкур китоб билан танишган мулкдорлар Аллоҳга молиявий ибодат қилиб, ўз вазифаларини адо этиб, савоб оладилар, муҳтожлар эса ўз ҳақларини олиб, баҳраманд бўладилар, деган умиддамиз. Қодир Аллоҳдан Ўзининг розилигини тилаб қилинган ушбу ожизона амални барча нуқсонларини афв этган ҳолда қабул қилишини, муҳтарам ўқувчиларимиздан эса саҳву хатоларимизни ислоҳ қалами ила тузатиб мутолаа қилишларини сўрайман.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Мўминнинг нажоти. Муфассал закот китоби»
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 200 бет
ISBN: 978-9943-5112-7-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1843-сонли хулосаси ила чоп этилган.

Мундарижа
Сўзбоши
Закот қандай ибодат?
Қуръони Карим закот ҳақида
Закот ҳақидаги ҳадиси шарифлар
Закотнинг фиқҳий ҳукмлари
Чорва ҳайвонларининг закоти
Туядан олинадиган закот миқдори
Туядан олинадиган закот жадвали
Қорамолнинг закоти
Қорамолларнинг закот миқдори
Қўй-эчкиларнинг закоти
Қўйлардан олинадиган закот миқдори
Отнинг закоти
Закот берилмайдиган ҳайвонлар
Закотга олинадиган ҳайвонлар
Чорва маҳсулотларидан закот олинадими?
Тилла ва кумушнинг закоти
Нақд пулдан олинадиган закот
Пулдан закот қандай чиқарилади?
Тижорат молларининг закоти
Тижорат молидан қийматини закотга чиқариш
Нисоб камайиши масаласи
Тушган фойдадан закот бериладими?
Турли бойликлар бир-бирига қўшилади
Ушбу мавзуга оид савол-жавоблар
Тилла-кумуш буюмлар, идишлар
ва тақинчоқларнинг закоти
Мавзуга оид савол-жавоблар
Ҳовли-жой, уй жиҳозлари, уловлар ва иш
қуролларининг закоти
Қарз олди-бердисидаги закот ҳақида
Кон ва ерости бойликларининг закоти
Қимматбаҳо тошларнинг закоти
Сувости бойликларининг закоти
Асал ва ердан чиққан зироатларнинг закоти
Зироат маҳсулотларининг закоти
Закот бериладиган тоифалар
Фақир ва мискинлар тоифаси
Закотда ишловчилар тоифаси
Қалблари улфат қилинадиганлар тоифаси
Қуллар тоифаси
Қарздорлар тоифаси
«Фисабилиллаҳ» тоифаси
Ибн сабил тоифаси
Закот олиши мумкин бўлмаганлар
Закот кимларга берилиб, кимларга берилмайди?
Закот ҳақдорларга қандай тақсимланади?
Закотга оид турли масалалар
Закот ажратишда йилнинг ҳисоби
Тижорат молларининг закоти
Саноат маҳсулотларининг закоти
Ширкатлар ва ҳиссаларнинг (акцияларнинг) закоти
Даромадларнинг закоти
Ҳаром йўл билан топилган молдан
закот бериладими?
Мавзуга оид савол-жавоблар
Закот берувчининг вазифалари
Закот олувчининг вазифалари
Закот бўйича дунё шаръий ҳайъати ҳақида
қисқача маълумотлар
Сўнгсўз ўрнида
Хотима
Манбалар рўйхати

Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 3қисми. Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми Зикр давоми...

3091 10:46 / 30.08.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз китоби деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

2728 10:59 / 02.11.2018
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 22жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Усмон ва Али ибн Абу Толиб давоми...

2766 05:00 / 02.02.2015
.Яхшилик ва силаи раҳм китоби,БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБандаларини яхшилик ва силаи раҳм қилишга амр этган Аллоҳга У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар давоми...

5609 05:00 / 02.02.2015