1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

МУРОЖААТНОМА

20:19 / 11.09.2020 1547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, қадрли мўмин-мусулмонлар!

Маълумингизки, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг икки ҳафтадирки тоблари йўқ. Айни дамда шифохонада муолажа олмоқдалар.

Домланинг вилоятимиз имом-хатиблари, имом ноиблари, жоме масжидларимиздаги ҳар бир масъул ходимлари ҳамда қалблари Аллоҳнинг байтига боғланган қадрли қавмларига эҳтироми баланд ва юксак эди.

Фаолиятлари давомида жоме масжидларимизни обод ва кўркам, намозхонларни ибодат қилишлари учун муносиб ва замонавий шарт-шароитларга эга бўлиши йўлида тиним билмай меҳнат қилаётган эдилар.

Домламизнинг салмоқли хизматлари ва бугунги ҳолатлари эътиборидан кундалик беш вақт фарз намозларидан сўнг жамоа бўлиб дуо қилсак.

Аллоҳ таоло Хайруллоҳ домламизга комил шифо ато этиб, улар интизор бўлиб ётган ва уларга интизор бўлиб турган меҳрибон Онажонлари ва оилалари бағрига соғ-у саломат қайтиб, шарафли хизматларини узоқ йиллар давом эттирсинлар.

Амин.

Ҳурмат ила,

Оила аъзолари ва ходимлари номидан ўринбосарлари Нурали Мавланов.

Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Ибн Айёш Умар ибн Зарр ҳақида гапирса, ноўрин гапларни айтиб, уни ҳақорат қиларди. Бундан хабар топган Умар ибн Зарр бир куни давоми...

1763 08:09 / 30.01.2020
СаволЎлими яқинлашган кишини қибла томонга юзини мойил қилиб ёки қиблага оёғини қилиб, чалқанча ётқизилади, шу тўғримиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуҳтазар, давоми...

4290 19:08 / 05.06.2020
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзларининг Муснад номли китобларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар .Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу давоми...

5589 19:05 / 25.06.2020
Ибн Ваҳбдан ривоят қилинади .Масжидул Ҳаромда шом намозидан кейин Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни кўрдим. У намоз ўқиди, сўнг сажда қилиб, хуфтон намозига азон давоми...

3512 08:00 / 17.03.2020