1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ўзаро никоҳи ҳаром бўлганларга никоҳланиш (ўн тўртинчи мақола)

15:02 / 30.08.2020 3777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.

Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган аёлларни қуйидагича баён қилиб берган:

«Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Бу иш, албатта, фоҳиша, ғазабнок иш ва қандай ҳам ёмон йўлдир!

Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир».

Никоҳ муқаддасдир. Албатта, бу алоқани тўғри ҳолда ўрнатиш керак. Бунинг учун эса, уйланмоқчи бўлган инсон ўзига мос жуфт танламоғи зарур. Танлаш жараёнида эътибор бериш фарз бўлган шарт – хотинликка танланаётган аёлнинг никоҳи танловчи эркакка ҳалол бўлиши керак. Ислом шариати мусулмон эркакларга айрим тоифа аёлларга уйланишни ҳаром қилган. Мазкур тоифалар ушбу оятда, бундан олдинги ва кейинги оятларда ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларида баён қилинган.

Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир. Ана ўшалардан бошқаларни поклик ва зино аралаштирмаган ҳолда молларингиз ила талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улардан ҳузурланишингиз сабабидан маҳрларини беринг. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир» (Нисо сураси, 22‑24‑оятлар).

Ўзаро никоҳланишнинг ҳаром бўлиши икки турлидир:

Аввалгиси: Никоҳланиш абадий ҳаром.

Иккинчиси: Никоҳланиш вақтинчалик ҳаром.

Эркак учун никоҳланиш абадий ҳаром бўлган аёллар:

1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.

2. Қиз, қизнинг қизи, қанча пастласа ҳам.

3. Опа‑сингиллар, ота бир бўладими, она бир бўладими фарқи йўқ.

4. Амма ва холалар.

5. Ака‑укалар ва опа‑сингилларнинг қизлари.

6. Хотинининг онаси, яъни қайнона (Хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

7. Хотинининг бошқадан бўлган қизи, яъни ўгай қиз (Бунда эркак ўша аёлга уйлангач жинсий яқинлик қилмасдан ажрашган бўлса, ўша аёлнинг бошқа эрдан бўлган қизига уйланиши жоиз бўлади).

8. Ўз сулбидан (яъни пуштикамаридан) бўлган ўғлининг хотини, яъни келин (Ўғил хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

9. Отасининг хотини, яъни ўгай она (Ота хотини билан ажрашгандан кейин ҳам).

10. Юқоридаги тўққиз бандда кўрсатилганларнинг ҳаммаси эмишлик орқали бўлганда ҳам.

11. Бирор аёл билан зино қилган бўлса ёки унинг фаржининг ичига шаҳват ила қараган бўлса ёки эркак аёлни ёки аёл эркакни шаҳват ила ушлаган бўлса, эркак учун ўша аёлнинг онаси ва қизларига никоҳланиши ҳаром бўлади. Санаб ўтилган ҳолатлардаги аёл киши тўққиз ёшдан кичик бўлиб жуссаси катта бўлмаса, зино қилгандан бошқа ҳолатларда ўша аёлнинг онаси ва қизлари ҳаром бўлмайди.

Аёллар учун турмуш қуриши абадий ҳаром қилинган эркаклар юқоридаги санаб ўтилган эркак учун никоҳланиш абадий ҳаром бўлган аёлларга қиёс қилинади.

Эркак учун никоҳланиш вақтинчалик ҳаром бўлган аёллар:

1. Токи хотини билан ажрашмагунча хотиннинг опаси ёки синглисига никоҳланиши ҳаром.

2. Токи хотини билан ажрашмагунча хотиннинг аммаси ёки холасига никоҳланиши ҳаром.

3. Токи ўз эридан ажраб иддаси ўтмагунча эри бор аёлга никоҳланиши ҳаром.

4. Ўзи уч талоқ қилган аёлни токи у бошқа эрга тегиб, сўнг ўша эрдан ажраб иддаси ўтмагунча унга қайта никоҳланиш ҳаром.

5. Ғайридин бўлган аёлга токи у муслима ёки китобия (Пайғамбаримиздан олдин келган Аллоҳнинг пайғамбарларидан бир пайғамбарнинг динида бўлган аёл. Масалан насроний ёки яҳудий) бўлмагунича никоҳланиш ҳаром. Исломда китобия бўлган аёлга никоҳланиш ҳалолдир.

Аёллар учун турмуш қуриши вақтинчалик ҳаром қилинган эркаклар, юқорида санаб ўтилган эркак учун никоҳланиш вақтинчалик ҳаром бўлган аёлларга қиёс қилинади.

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси шарифда шундай дейилади .Назар солувчи ва назар солинган яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берганни Аллоҳ лаънатласин, Мишкоти давоми...

1940 10:59 / 28.11.2023
Исломда ҳаром қилинган жинсий яқинлик қилишнинг яна бир кўриниши бу орқага яқинлик қилишдир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сен Агар пок давоми...

6432 20:02 / 21.09.2020
Афсусда қолган ота Мен фарзандлари катта бўлиб қолган инсонман. Ижтимоий тармоқларда турли ҳил инсонлар билан гаплашиб турар эдим. Кўпгина .дўстлар, ҳам орттирган давоми...

3909 11:00 / 21.12.2020
mdash Рувайбизани кўрдик.Рувайбиза нималигини ушбу ҳадисдан ўргананмиз.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари давоми...

7994 11:00 / 26.05.2022