1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бизга ета олмайсан!

08:09 / 28.08.2020 1822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади: «Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди. У билан машғул бўлиб, хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Кўчага чиқиб, қайси масжидда хуфтон ҳали ўқилмади экан деб, ҳаммаёқни қидира бошладим. Ҳамма жойда намоз ўқиб бўлинган, масжидларнинг эшиги ёпилиб бўлган эди. Ноилож уйимга қайтиб, «Ҳадисда айтилганки, жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти баравар устун бўлади», дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим. Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда от устида кетаётган бир тўда одамлар билан бирга эмишман. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эканмиз. Мен отимни ҳар қанча чоптиришимга қарамай, уларга ҳеч ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қараб, «Отингни бекорга чарчатма, сен бизга ета олмайсан», деди. «Нима учун ета олмайман?» деб сўрадим. У: «Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг», деди. Уйқудан ғамга ботган, маҳзун ҳолда уйғондим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насиҳат деганда насиҳат қилинган кишининг манфаатини кўзлаб айтилган холис сўзлар тушунилади. Қуйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амал давоми...

7336 16:11 / 23.02.2019
ndash Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир..Рибо, луғатда .зиёда, маъносини англатади. Шариатда эса молни молга давоми...

3014 17:23 / 15.07.2019
Али розияллоҳу анҳу айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Абу Муайтнинг мавлоси, бири эса давоми...

1740 08:00 / 08.11.2020
Андижон вилояти Балиқчи тумани .Оққўрғон, жоме масжиди имомхатиби Рустамжон домла Ҳамидов билан суҳбатndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етимликда давоми...

2140 17:00 / 12.11.2020