1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нур тоғида маданий марказ қурилади

15:00 / 24.08.2020 2642 pdf Ўқиш режими + -

Макка шаҳар мери, Жабал ал-Нур (Нур тоғлари) этагида, тарихий Хиро ғори жойлашган тоғда маданий марказ барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Saudi Gazette сайти хабар берди.

Шаҳар ҳокими Муҳаммад ал-Қувайхаснинг айтишича, аввал тоғ ва унинг атрофлари тозаланади. Ал-Арабия шаҳар ҳокимидан иқтибос келтирган хабарда марказ муқаддас Макка шаҳри ва Хиро ғори ҳақида ҳужжатлаштирилган ишончли маълумотларни беради, дея таъкидлаган.

Поғоналар ғор жойлашган тоғнинг тепасидан кўтарилишни осонлаштириш учун қурилади. Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тоғни Ислом тарихида муҳим аҳамиятга эга табиий жой сифатида сақлаб қолиш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Жабал ал-Нур Каъбадан 4 км узоқликда жойлашган. Унинг баландлиги 640 метрга етади. Баланд чўққига чиқиш икки соатни ўз ичига олади. Хиро ғори шимолий-шарқий ёнбағрида жойлашган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк муҳаддислар илмий меросини чуқур ўрганишга қаратилган яна бир муҳим давоми...

903 13:49 / 05.05.2025
Саудия Арабистонидаги муҳим масканлардан бири .АрРожиҳий, жомеъ масжидидир. Бу масжид нафақат Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси, балки исломий мероснинг давоми...

1709 13:36 / 09.07.2025
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Туркиянинг қадимий Бечин шаҳридаги 600 йиллик масжид қайта тикланмоқда.Археологик гуруҳ раҳбари профессор давоми...

2102 17:20 / 22.04.2021
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси нашриёт таржимони ва муҳаррири Нодирбек Қаршибоевнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан давоми...

1487 06:32 / 15.02.2021