1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд вилоятида энг катта масжид барпо этилди

10:02 / 23.08.2020 2445 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг марҳамати ила яқин кунларда юртимиздаги масжидлар сони яна биттага кўпаяди. Самарқанд вилояти Ургут туманида катта ва кўркам қилиб қурилган масжидда айни кунларда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда кun.uz мухбири хабар берди.

Ургут тумани бош имом хатиби ноиби Ҳусниддин Ибрагимовнинг маълум қилишича, ушбу масжид хонақоҳи 55х45 метр ўлчамда қурилган бўлиб, хонақоҳнинг икки четида 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Масжид хонақоҳи ўртасидаги гумбазнинг баландлиги 36 метр, масжид четида жойлашган тўртта миноранинг ҳар бири 40 метрдан баландроқ.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин одам сиғиши мумкин. Масжид ҳовлисида намозхонлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган замонавий таҳоратхона ҳамда ходимлар учун икки қаватли маъмурий бино қурилган. Атроф ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар ва гуллар экилган.

«Ушбу масжид Ургут халқига ажойиб туҳфа бўлди. Бугун масжидда сўнгги пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Мусулмонлар идораси ва Диний қўмита билан маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг рухсати билан масжиднинг очилиш маросимини ўтказамиз. Масжидга ҳали ном берилмаган. Маслаҳатлашиб, унга ном қўйилади», дейди Ҳусниддин Ибрагимов домла.

Маълумот учун, Ургутда қурилган бу масжид Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид бўлади.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Татаристоннинг Қозон шаҳрида Ҳалол сармоя қимматли қоғозларrdquo мавзусида мусулмонлар баҳс клубининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб давоми...

2957 11:00 / 05.12.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Бутун ислом оламида Имом давоми...

935 10:11 / 29.05.2025
Юртимизда диниймаънавий меросни асраш, тарғиб қилиш ва замонавий технологиялар орқали жамоатчиликка етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай давоми...

1004 13:16 / 08.05.2025
Apple келгуси кузда iPhone 13 Pro тақдимотини ўтказади. Ҳозирда Россиянинг Caviar бренди .iPhone 13 Pro, тўпламини тақдим этди. Унинг асосий аудиторияси диний фойдаланувчилардан давоми...

2072 11:00 / 14.08.2021