1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яҳё алайҳиссаломга буюрилган беш амр

08:00 / 24.08.2020 3860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорис Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло Закариё алайҳиссаломнинг ўғли Яҳё алайҳиссаломга бешта буйруққа амал қилишни ва Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр қилди. Ийсо алайҳиссалом Яҳё алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг буйруқларини қавмга етказишга шошилмаётганини кўриб, «Аллоҳ сизга беш буйруққа амал қилишни, Бану Исроилни ҳам шунга буюришни амр этди. Уларга ўзингиз буюрасизми ёки мен буюрайинми?» деб сўради. Яҳё алайҳиссалом: «Мендан олдин сиз айтсангиз, мени ер ютиб юборишидан ёки азобга учрашимдан қўрқаман», деди-да, қавмини тўплади. Қавм Байтул Мақдисга тўпланди. Масжид тўлиб, одамлар айвонларга ҳам ўтиришди. Сўнг Яҳё алайҳиссалом шундай ваъз қилдилар: «Аллоҳ мени бешта ишга амал қилишга ва сизларни ҳам шунга амал қилишга буюрди.

Биринчиси – Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманг. Аллоҳга ширк келтирган одам ўзининг молидан тилла ёки кумушга бир қул сотиб олиб, «Бу менинг ҳовлим, мана бу иш. Ишлаб, ҳаққимни адо қил», деса, унга эмас, бошқа одамга ишлаган қулга ўхшайди. Қайси бирингиз ўз қулининг шундай бўлишини хоҳлайди? 

Иккинчиси – Аллоҳ сизларга намоз ўқишни буюрди. Қай бирингиз намоз ўқиса, диққати чалғимасин, чунки Аллоҳ таоло (намозда) диққатини жамлаган бандасининг юзига қарайди. 

Учинчиси – Аллоҳ сизларга рўза тутишни буюрди. Рўза тутган одам мушк солинган ҳамёнга ўхшайди, унинг ҳидидан ҳамма роҳатланади. Рўзадорнинг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшироқдир. 

Тўртинчиси – Аллоҳ таоло сизларга закот беришни буюрди. Садақа қилган киши душман асирга олган кишига ўхшайди. Унинг қўлларини бўйнига боғлаб, калласини олиш учун олиб келишади. Шунда у: «Мен ўзимни сизлардан оз ёки кўп мол-дунё билан қутқараман» деб, моли эвазига улардан қутулади. 

Бешинчиси – Аллоҳ сизларни зикр қилишга буюрди. Зикр қилган одам изидан қувиб келаётган душмандан қочиб, мустаҳкам қўрғонга кириб олиб, улардан ўзини қутқарган кишига ўхшайди. Шунингдек, банда шайтондан фақат Аллоҳ таолони зикр қилиш билангина қутулади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

2488 09:16 / 23.01.2020
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдиОдамлар иттифоқ, давоми...

1996 16:15 / 14.06.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг .Кифл Бану давоми...

3647 15:20 / 24.01.2019
Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади .Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда давоми...

1783 08:09 / 28.08.2020