1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидлар ҳар куни ишлайди!

11:10 / 13.08.2020 3237 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.

Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.

Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуою-тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади.

Барча намозхонларимизга масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидаларни яна бир бор ёдга соламиз:

– масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

– ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

– масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

– ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

– ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

– масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

– масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;
– ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

– ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

– масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

– масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

– таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

Ҳақ таоло ўзининг уйида қилинган ибодатлар ва дуою тазаррулар сабабидан бутун инсоният бошига келган касалликни даф этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент Ислом институти 1босқич талабаси Амина Хўжаёр 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.Амина Хўжаёрнинг Қуръони Каримни ўқиш давоми...

3582 18:01 / 23.12.2022
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига инсонпарварлик юки юборди.Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Афғонистон давоми...

1164 16:19 / 21.03.2025
Аввалги хабарларда Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан турли хасталиклар билан оғриган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш давоми...

2317 16:32 / 12.03.2019
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

2506 14:00 / 08.06.2021