1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Улов устида намоз ўқиш

13:02 / 02.08.2020 4471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз намозини ирода қилсалар, тушиб, қиблага юзланар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Ва бошқа ривоятда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида нафл ва витр намозларини у қаёққа юзланса, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейилган.

Абу Довуднинг ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилсалар ва нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, туяларини қиблага қаратиб туриб, такбир айтар, сўнгра минган уловлари қайси томонга юзланса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар»дейилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Нафл намозни уловнинг устида у қаёққа қараб кетаётган бўлса, ўша ёққа қараб ўқиш мумкинлиги.

2. Фарз намозни ерга тушиб, қиблага қараб ўқиш кераклиги.

Уламолар улов устидаги нафл намоз ҳақида бир оз тафсилотлар қўшганлар. Баъзилари «Намозга ният қиблага қараб қилинади, ўқиётганда эса улови қайси томонга кетса, ўша томонга қараб ўқийверади», дейишган.

Бошқа бирлари эса «Ниятни ҳам улови кетаётган тарафга қараб қилса бўлаверади. Аммо улов кемага ўхшаш кенг ва қулай бўлса, қиблага қараб ўқиш керак», деганлар.

Демак, бугунги куннинг аксар уловлари – сайёра (автомобиль), тайёра (самолёт), кема ва бошқаларда нафл намозни ҳам қиблага қараб ўқиш керак бўлади.

3. Фарз намозида қиблани тарк қилиб бўлмаслиги.

Шунингдек, узр бўлса, мисол учун, ёмғир, душман хавфига ўхшаш нарсалар бўлса, фарз намозни ҳам улов устида ўқиш мумкин, дейилган. Бош­қа ривоятлар ҳам шуни таъкидлайди.

Бошқа ривоятда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида нафл ва витр намозларини у қаёққа юзланса, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейилган.

Бу ривоятда нафл намозига витр намози ҳам қўшилган. Шунга қараганда, витр намози нафл ҳам, фарз ҳам эмаслиги келиб чиқади.

Бу ҳадисда ҳам аввалги ривоятдаги каби нафл намозни улов қаёққа қараса, ўша ёққа қараб, фарзни ерга тушиб, қиблага қараб ўқиш алоҳида таъкидланмоқда.

Абу Довуднинг ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки сафар қилсалар ва нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, туяларини қиблага қаратиб туриб, такбир айтар, сўнгра минган уловлари қаёққа қараса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар», дейилган.

Бу ривоятдан қуйидагилар келиб чиқмоқда:

1. Нафл намозни улов устида ўқиш сафарда жоиз эканлиги.

2. Улов устидаги нафл намознинг ниятини қиблага қараб қилиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган. . . . .Умму Ҳабийба розияллоҳу давоми...

3203 13:00 / 17.01.2021
259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, давоми...

5805 14:45 / 27.09.2019
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

4287 19:00 / 28.04.2017
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

5943 19:11 / 28.04.2017