1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Арафа кунининг рўзаси

14:00 / 14.06.2024 41423 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».

Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади.

Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эҳромгa киpишнинг тaйинли вaқти вa тaйинли мaкoни бop. Улap .мийқoт, дeйилaди. Ҳaжнинг .зaмoн мийқoти, шaввoл, зyлқaъдa oйлapи вa зyлҳижжa oйининг биpинчи ўн кyни. .Maкoн мийқoти, эca, давоми...

9290 11:00 / 15.06.2024
Эй иймон келтирганлар Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва давоми...

13948 06:00 / 14.06.2024
Савол Тавоф қилишАссалому алайкумҲаж ёки умра зиёратига бориб келган инсонларни тавоф қилиш халқимиз орасида кенг тарқалган. Бу ҳақида шариат ҳукми давоми...

11294 05:00 / 16.01.2017
Абу Наср Таммор роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади .Бир киши нафл ҳажга кетаётиб Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ билан видолашгани келди ва сўради Мен ҳажга боряпман. Бирор давоми...

3957 11:01 / 21.07.2022