1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мен Аллоҳдан Ўзидан ўзгасини сўрашга ҳаё қиламан

03:00 / 23.07.2020 2256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суфён ибн Уяйна айтади: «Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Каъбага кирган эди, у ерда Солим ибн Абдуллоҳни кўриб, «Мендан ҳожатингизни сўранг», деди. Солим: «Мен Аллоҳнинг уйида У Зотдан бошқадан бир нарса сўрашга ҳаё қиламан», деди. Солим Каъбадан чиққач, Ҳишом унинг орқасидан кетди. Унга етиб олгач, «Мана, Каъбадан чиқдингиз, энди ҳожатингизни сўранг», деди. Солим: «Дунё ҳожатлариданми ё охират ҳожатлариданми?» деган эди, Ҳишом «Дунё ҳожатларидан», деб айтди. Солим ибн Абдуллоҳ: «Мен дунёни унинг Эгаси бўлган Зотдан сўрамадим, энди қандай қилиб унинг эгаси бўлмаган одамдан сўрайман?» деб, бошқа гапга ўрин қолдирмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисъар ибн Кидомдан ривоят қилинади .Суфён Саврий билан бирга кетаётган эдим, йўлда бир киши Суфёндан бирор нарса беришни сўради. Суфённинг ҳеч нарсаси йўқ экан, давоми...

2806 02:59 / 29.06.2020
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдосидир.Ислом шариатида қиймати йўқ ёки ҳаром дейилган нарсаларнинг савдоси давоми...

1840 04:10 / 14.08.2019
.Салом Менинг исмим Кооп. Беэч кўчасидаги дўконда менежерман. Дўконимиз мактабингиздан икки дақиқалик масофада жойлашган. Мактабингиз ўқувчи қизлари ҳақида давоми...

4347 14:05 / 28.09.2019
Подшоҳ вазиридан сўради .Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, молмулк ва барча давоми...

2460 11:00 / 26.12.2022
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021