1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яъқуб ибн Суфённинг каромати

08:00 / 22.07.2020 1958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Асокир Яъқуб ибн Суфёндан ривоят қилади: «Сафарда бўлсам, кечаси чироқ нурида китоб ёзиб ўтирар эдим. Бир куни кечаси ёзиб ўтирган эдим, кўзимга бир нарса кириб кетди. Чироқ ёниб турган бўлса ҳам кўра олмайдиган бўлиб қолдим. Кўзим кўрмай қолгани, ҳадис ёза олмай қолганим, Ватандан узоқда бўлганим учун ғам чекиб, йиғлай бошладим. Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга нима бўлди?» дедилар. Ватандан узоқдалигим, ҳадис ёза олмай қолганимдан шикоят қилдим. У зот: «Яқинроқ кел», дедилар. Яқинларига борган эдим, қўлларини кўзимга қўйиб, Қуръондан ўқий бошладилар. Уйғонсам, кўзим яна кўра бошлабди. Ўтириб, Аллоҳга тасбеҳ айтдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳомилани жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқтирмай, яхши ривожланиб боришини таъминлаш ҳам унинг соғлом бўлишининг омилларидан биридир.Ҳомила ҳар тарафлама яхши ва давоми...

3953 13:09 / 17.10.2018
Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, давоми...

2176 07:10 / 06.08.2019
Зикр қилинишича, бир ўғри Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг деворларига тирмашиб, ҳовлига тушиб, ўғирлагани улбул нарса ахтарди. Лекин ҳеч нарса топа олмади. давоми...

2653 07:10 / 22.04.2019
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Таҳрим сурасининг 8оятида шундай дейди .Эй, иймон келтирганлар Аллоҳга холис тавба қилинглар, Тавба саодатга эришиш йўлларидан биридир. давоми...

2143 11:30 / 30.06.2022
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021