Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадул аввал | 2025 йил 14 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (93-дарс). Бомдод намозидан қуёш чиққунча бўлган вақт фазилати

13:02 / 11.07.2020 6005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَنْ قَالَ إذَا خَرَجَ إلَى الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقِّ مَمْشَايَ هَذَا، لَمْ أَخْرُجْ أَشِرًا وَلَا بَطِرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ، أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنَ النَّارِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي إنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. أَقْبَلَ اللهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، وَوُكِّلَ بِهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ.

«Ким намозга чиққанида «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас» деса, у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтиб турадиган етмиш минг фаришта вакил қилинади».

Мурид масжидга кирганида қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди:

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ. فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Қачон бирингиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лии абвааба роҳматика», десин. Бас, агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма иннии асъалука мин фазлика», десин».

Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Масжидга кирадиган одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ассалому алайка йа Расулуллоҳ», деб салом бериши керак.

Шунингдек, масжидга кираётиб, «Аллоҳумма ифтаҳ лии абвааба роҳматика», («Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин») деган дуони ўқиши лозим.

Масжиддан чиқаётган одам эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика» («Аллоҳим, мен Сенинг фазлингдан сўрайман») деган дуони ўқимоғи керак.

Кейин эса иложи борича аввалги сафлардан жой олиб, Қуръон қироати билан машғул бўлиб ёки юқорида зикр қилинган вирдларни ўқиб, фарз намозни кутади.

Бомдоднинг фарзини ўқиб бўлганидан сўнг, намоздан кейин қилинадиган зикр ва дуоларни ўқийди. Иложи бўлса, «Йаасийн» сурасини ўқиб, қуёш чиққунича кутади.

كَانَ النَّبِيُّ مصلى الله عليه وسل إِذَا صَلَّى الْفَجْرَ قَعَدَ فِي مُصَلَّاهُ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Бомдодни ўқисалар, то қуёш чиққунча намозгоҳларида ўлтирар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунча бўлган вақт қанчалар фазилатли вақт эканини билиб олдик.

Бу вақт ер юзида фаришталар алмашиш учун жам бўладиган пайтдир. Нима амал қилинса, ўша жам бўлган фаришталар гувоҳ бўладилар.

Бу пайтда ризқ улашилади. Ана шундай пайтни зикр қилиб ўтказиш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу вақтни зикрда ўтказганлар. Биз ҳам шунга одатланмоғимиз лозим.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлар тавбага нисбатан тўрт табақага бўлинадилар 1. Тавба қилганидан кейин умрининг охиригача тавбасида мустақим турадиганлар тоифаси. Бу тоифадаги кишилар давоми...

1939 19:00 / 25 январь
Илмнинг фойдалари сонсаноқсиз эканини ҳамма яхши билади. Бу ўринда биз диний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз1.Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга давоми...

4971 13:30 / 18.01.2020
Қалбни кир қиладиган, ташвишга ва хижолатга соладиган нарсаларни тарк қилиш. . ,. . Наввос ибн Самъон Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2528 19:00 / 03.02.2024
Мақолага сарлавҳа қилиб олинган бу уч маънавий жиноят бирбирлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бунга ажабланиш керак эмас. Зотан, барча маънавий жиноятлар давоми...

4878 05:00 / 28.02.2017