1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Маҳр келиннинг мулкидир

15:06 / 24.06.2020 2891 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини эдилар. Бас, у Ҳабашистон ерида ўлди. Шунда Нажоший уни (Умму Ҳабибани) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳлаб берди. Маҳрига у зотнинг номларидан тўрт минг дирҳам берди. Сўнг у кишини Шураҳбил ибн Ҳасана билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборди».

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Умму Ҳабиба – Рамла бинту Абу Суфён розияллоҳу анҳо эрлари Убайдуллоҳ ибн Жаҳш билан мусулмон муҳожирлар қаторида Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилган эдилар.

Убайдуллоҳ ибн Жаҳш у ерда Исломни тарк этиб, масиҳий дийнига киради.

Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Исломда собит қоладилар. Кейин Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ўлади. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келганда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг сабот-матонатларини тақдирлаб, мусийбатларини енгиллаштириш мақсадида у кишига уйланишга қарор қиладилар.

Шу мақсад билан Амр ибн Умайя аз-Заммарийни Ҳабашистонга юборадилар. У киши орқали Ҳабашистоннинг мусулмон бўлган подшоси Нажошийни Умму Ҳабиба онамизга уйланишда ўз вакиллари этиб тайинлаганларини билдирадилар. Ҳабашистондаги муҳожир мусулмонлар ичида Абу Суфённинг амакисининг Холид ибн Саъийд исмли ўғли бор эди. У киши Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг валийлари бўлди. Нажоший ҳаммани тўплаб, ишдан хабардор қилди. Кўпчиликнинг олдида Холид ибн Саъийднинг олдига маҳрга аталган тўрт минг дирҳам кумуш тангани тўкдирди.

Олдин Нажоший розияллоҳу анҳу, кейин Холид ибн Саъийд розияллоҳу анҳу хутба қилдилар. Ўша ердаги мусулмонларнинг гувоҳлигида никоҳ ўқилди. Кейин тўй маросими бўлиб ўтди.

Тўйдан кейин Нажоший розияллоҳу анҳу Умму Ҳабиба онамизни Шураҳбил ибн Ҳасана розияллоҳу анҳу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юбордилар.

Бу ҳодисадан маҳрни эрнинг вакили берса ҳам, хотиннинг валийси олса ҳам жоизлиги кўриниб турибди.

Аммо маҳрни валий қабул қилиб олгани билан у ҳеч қачон валийнинг мулкига айланиб қолмайди. Маҳр доимо келиннинг мулки бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганмиЖавобndash Ва алайкум ассаломАбдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

5684 07:49 / 04.01.2021
Бир куни Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Мана, Хадича қўлида бир идиш билан ҳузурингизга давоми...

3035 15:04 / 06.11.2024
Маҳр никоҳ ақди ёки эрхотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериши лозим бўлган молдир.Маҳр турли номлар билан номланади. Қуръони Каримда маҳр давоми...

2548 11:00 / 17.06.2020
Сўнгги пайтларда юртимизда китоб ўқишга тарғибот ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Кутубхона ва нашриётлар фаолиятини кенгайтириш, кишиларнинг давоми...

5224 16:15 / 07.02.2019
Аудиолар

213258 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132480 14:35 / 11.08.2021