1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабримда ёлғиз ташлаб қўйма!

08:00 / 17.06.2020 3197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёллардан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, «Эй менинг хазинам, эй ҳаётимда ҳам, ўлимимдан сўнг ҳам суянадиган суянчиғим! Ўлим вақтида мени ёрдамсиз ташлаб қўйма! Қабримда ёлғиз ташлаб қўйма!» деб, жон таслим қилган экан. Бир куни Усмон тушида онасини кўриб, «Аҳволингиз қалай, онажон?» деб сўрабди. Онаси: «Ўғлим, ўлимнинг қаттиқ дилсиёҳлиги бор экан. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, мен мақталган барзахдаман, у ерда Қиёмат кунига қадар райҳонлар устида, жаннат ёстиқларига суянган ҳолда бўламан», деб жавоб берибди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан давоми...

3046 11:15 / 16.08.2019
Алқама ибн Марсаддан ривоят қилинади .Асвад ибн Язид ибодатга кўп жидду жаҳд қиларди, ранги кўкариб, сарғайиб кетгунча рўза тутарди. Ўлими яқинлашгач, у кўп давоми...

2837 08:00 / 04.02.2020
Тулайҳа ибн Хувайлиднинг пайғамбарликни даъво қилгани ва шу сабабли урушлар юзага келгани ҳақида Мусо ибн Муҳаммад Иброҳим Тамимийнинг отаси шундай ҳикоя қилади давоми...

2215 08:00 / 25.09.2020
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,.Абу Довуд ривоят қилган. . давоми...

2375 10:40 / 09.08.2019
Аудиолар

230176 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148755 14:35 / 11.08.2021