1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал хотима

08:22 / 14.06.2020 2550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий араб тилидаги журналда чоп қилинган «Таборих»[1] номли мақоласида шундай дейди: «Қирол Фаҳднинг Мусҳафи шарифни жамлаш бўйича алоқа ишлари бошқарувчиси шайх Маҳфуз Шанқитий қорилар шайхи Омир Саййид Усмон ҳақида шундай ёзади: «Ҳаётининг сўнгги етти йили давомида у зотнинг овозлари чиқмай қолган эди. Қироат дарсида шогирдларига фақат имо-ишора билан дарс берардилар. Кейин оғир бетоб бўлиб, касалхонага тушиб қолдилар. Бир куни шифокорлар кутилмаганда шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлишди: овозини йўқотган шайх оппоқ чойшаб устида чордана қуриб ўтирганча жозибали овозда Қуръон ўқир эди. Шайх уч кунда Фотиҳа сурасидан бошлаб, Нас сурасигача ўқиб, Қуръони Каримни хатм қилди. Сўнг руҳини Роббига топширди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Закот масаласи қандай ҳал қилинадиАгар бугунги кунимиз эътибори билан оладиган бўлсак, ҳозир қуллар йўқ. Аммо уларнинг ўрнига мусулмон асирлар қўйилиши мумкин. давоми...

1836 15:00 / 21.05.2020
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир..Тафаккур, .фикр, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр давоми...

3535 12:00 / 16.07.2019
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. давоми...

3158 10:05 / 30.09.2019
Ҳаммод ибн Салама айтади .Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, давоми...

1868 08:00 / 19.02.2021
Аудиолар

230216 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148795 14:35 / 11.08.2021