1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Диннинг азамати

11:00 / 13.06.2020 4849 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франциялик Шарль Эжен де Фуко католик черкови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. 11 йил мусулмонларни насронийлик динига тарғиб қилган. Бироқ бирор-бир бадавийни динидан қайтаришга эришмаган. Ҳатто унга катта маош эвазига хизмат қиладиган кампир ҳам унга шундай деган эди:

«Сен яхши, очиқ юзли инсонсан. Аммо кофир ҳолингда ўлиб кетишинг ачинарлидир!»

Мисрдаги қишлоқлардан бирига миссонерлар келишади. У ердаги аҳолини насронийликка қизиқтириш учун мактаб ва диспансер қуришади. Диспансернинг очилиш маросимига жуда кўп одам жамланади. Йиғилганлар баланд овозда шовқин-сурон қилишади. Уларни пастор жим қила олмайди. Шунда ерлик оқсоқол пастордан рухсат олиб одамларга бақирди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтинглар»!

Кишилар бир овозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб жим бўлишди. Тинчлик ҳукм сурди.

Бу уммат танасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон ва муҳаббат уруғини ташлаганлар. У уруғ умматнинг қалби тўрида ўсади. У бутун танага шохларини ёяди. Биздаги инсонлар бир хатни тўғри ёза олмаслиги, бир жумлани тўғри туза олмаслиги, оламда бўлаётган ишларга ақли етмаслиги мумкин, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдида зикр қилинганларида улар муҳаббат файласуфига айланишади, у зотга эргашишда аллома бўлиб кетишади.

Бир кампирни кўрасан, у фиқҳдан таҳорат ва намоздан ўзга нарсани билмайди. Асога таяниб зўрға юради. Аммо унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапирсанг, гўё руҳ пуфлагандек бўласан унинг руҳига.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шарль Эжен де Фуко
Мавзуга оид мақолалар
Аслида ўлимнинг ўзи мусибат бўлмайди, балки инсоннинг ўлим борасидаги муносабатлари, ўзини тутиши, у билан бўлган алоқаси мусибат бўлади. У ҳолда бу мусибатдан давоми...

2668 14:56 / 26.06.2024
Ҳазрати Муҳаммад ҳурматэътиборга ортиғи билан лойиқ... Қонга беланган хор умматни шайтоний одатлар чангалидан қутқариб олиб чиққанининг ўзи Муҳаммад давоми...

2185 19:21 / 20.09.2023
Ливерпуллик Вилям исмли адвокат Британиядаги илк масжидга асос солди. У ўзининг хутбаларидан бирида .Мен Қудратли, буюк қувват Соҳиби бўлган Зотга таслим давоми...

2940 17:40 / 09.10.2021
Қоронғу кечаларда уйимизда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидан бошқа чироқ йўқ эди.Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо

1889 12:09 / 12.10.2023