1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йил 5 июндан «яшил» ҳудудлардаги масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

13:00 / 04.06.2020 2599 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унда масжидлар фаолиятига ҳам қисман рухсат берилгани айтилган. Ахборотда намоз сафлари қандай бўлиши ва жума намози бўйича ҳам маълумот берилган.

Махсус комиссия ахборотида айтилишича, 2020 йил 5 июндан бошлаб, «яшил» ҳудудлардаги масжидларда намозхонлар оралиқ масофани 1.5 метр сақлаган ҳолда намоз ўқишга рухсат этилади. Саф ўринлари махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратилади. Жума намози ва бошқа жамоавий тадбирларга эса ҳозирча рухсат йўқ.

Энг асосийси, диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланиши, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлашлари лозимлиги қайд этилган.

Шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда масжидларга киритилмаслиги алоҳида таъкидланган.

Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий телеграм саҳифасида жорий йил 30 май куни эълон қилинган хабарга кўра, қуйидаги туманлар «яшил» ҳудуд тоифасига киритилган.

Қорақалпоғистон Республикаси:

Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқальа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани.

Андижон вилояти:

Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани,  Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани.

Бухоро вилояти: 

Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани,

Пешку тумани, Ромитан тумани, Шофиркон тумани, Жондор тумани, Ғиждувон тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳар

Жиззах вилояти:

«Яшил» ҳудуд

Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Қашқадарё вилояти:

Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Китоб тумани, Миришкор тумани, Мубоpак тумани, Нишон тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.

Навоий вилояти:

Навоий шаҳри, Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Учқудуқ тумани

Наманган вилояти:

Косонсой тумани, Мингбулоқ тумани, Тўрақўрғон тумани,Чоpтоқ тумани,  Поп тумани, Чуст тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани.

Сирдарё вилояти:

“Яшил” ҳудуд

Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани,

Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани, Янгиер шаҳри, Ховос тумани.

Самарқанд вилояти:

Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани,  Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани.

Сурхондарё вилояти:

Қизириқ тумани, Музробод тумани, Узун тумани, Бандихон тумани,Термиз тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани, Шўрчи тумани.

Тошкент вилояти:

Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани,Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Фарғона вилояти:

Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳар, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Маpғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Хоразм вилояти:

Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Урганч шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги барча туманлар сариқ тоифага киритилган. Шунинг учун ҳозирча пойтахтдаги масжидлар фаолиятига рухсат этилгани йўқ.

Намозхонлар карантин қоидасига риоя қилиб, тиббий ниқобда бўлишлари шарт.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ҳукуматининг Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчилар учун ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи махсус соябонларни тақдим этди. 2024 йилги ҳаж давоми...

1161 19:17 / 21.05.2024
2019 йилнинг 1115 март кунлари Индонезияда ЖанубийШарқий Осиё ва Тинч океани АСЕАНнинг бошқа мамлакатлари учун XI халқаро Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2145 08:00 / 10.03.2019
Буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш ҳамда маданий ёдгорликларни тадқиқ қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий давоми...

1285 15:26 / 10.01.2025
Нукус шаҳридаги 250 нафар жисмоний ногиронлиги бўлган, бемор, қаровсиз қолган 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган аёллар яшаб, даволанаётган .Мурувват, аёллар интернатига давоми...

2059 09:31 / 25.02.2022