1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Биз уларга зулм қилмадик»

03:19 / 19.05.2020 2041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр ибн Айёш айтади: «Усмон ибн Осимнинг олдига кирдим. У жон талвасасида ётган экан. Бироз вақт ўтиб, у ҳушидан кетди. Кейин ўзига келиб, ушбу оятни ўқиди: «Биз уларга зулм қилмадик, лекин (ўзларига) ўзлари зулм қилдилар» (Зухруф сураси, 76-оят). Кейин яна ҳушидан кетди, сўнг яна ўзига келди. Ҳар сафар ўзига келганида ўша оятни такрорларди».

Жобир ибн Нуҳ айтади: «Аъмаш ўлими олдидан тинмай йиғлади. Унга: «Эй Абу Муҳаммад, нима учун йиғлаяпсан?» дейишди. У: «Ҳеч нарса мени йиғлашдан тўса олмайди, чунки ўзимнинг қандайлигимни жуда яхши биламан», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ашжаий айтади .Бир куни кечаси Мисъар ибн Кидомнинг онаси сув сўради. Лекин Мисъар идишда сув олиб келгунича онаси ухлаб қолибди. У тонггача идишни қўлида кўтариб турди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2799 03:04 / 26.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Аллоҳ раҳматини юзга бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди. давоми...

5011 06:30 / 21.05.2019
Ширк ndash кечирилмас гуноҳМуҳтарам азизлар Бугунги мавзумиз ҳар бир мусулмон киши учун ўта муҳим бўлиб, мўмин киши эътиқодининг асоси бўлмиш имоннинг кушандаси давоми...

5440 06:51 / 12.10.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб, .Аллоҳга тақво қил, сабр давоми...

2770 03:00 / 25.01.2021
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021