1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Амаллардан маҳрум бўлиш гуноҳ сабаблидир

08:07 / 14.05.2020 3111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади: «Абу Сулаймон Доронийга: «Бугун эрталаб тура олмадим. Бомдод намозининг икки ракъатини ҳам ўқий олмадим. Намозни ҳам жамоат билан ўқимадим», дедим. У менга: «Ҳаммасига ўзинг сабабчисан (яъни гуноҳга қўл урганинг сабабидан бўлган). Аллоҳ бандаларига хеч қачон зулм қилмайди. Сенга шаҳват етибди», деди».

Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: «Абу Сулаймон мени четга тортиб, шундай деди: «Эй Аҳмад, сенга бир гап айтиб бераман. То ўлгунимча бу ҳақида сўз очмайсан. Мен бир куни кечаси зикрларимни қилиб ухлаб қолибман. Тушимда бир ҳур менга танбеҳ бериб, «Эй Абу Сулаймон, сен ухлаяпсан, мен эса беш юз йилдан бери гўшангада сен учун тайёрлаб қўйилганман!» деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бола туғилиши билан унинг ҳақлари ҳам бирга туғилади. Ўша ҳақларнинг энг аввалгиларидан бири насаби пок бўлиши ҳаққидир.Никоҳнинг ва оила қуриб яшашнинг асл давоми...

4978 10:40 / 02.09.2019
Шайх шогирдига қараб, .Қаерда юрибсан, Абу Вадоа, деди. У .Аёлим оламдан ўтди. Шунинг учун дарсларга келолмадим. Узр, устоз, деди. Устоз .Бизга хабар бермабсанда, давоми...

3085 08:16 / 28.09.2020
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

6226 10:11 / 18.06.2020
Дам солиш дейилганда Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

14939 09:20 / 16.10.2019
Аудиолар

229368 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147984 14:35 / 11.08.2021