1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн бешинчи мақола)

15:00 / 10.05.2020 1993 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

36. Рамазон болаларни ибодатга қизиқтириш ва чиниқтириш фурсатидир. Саҳобаи киромлар болаларни рўза билан ибодатга ўргатар ва бунинг учун уларга одатдагидан ташқари эътибор беришар, турли ўйинчоқлар билан уларни ўйнатишар эди.

Имом Бухорий Рубaййиъ бинти Муъaввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Биз ёш бoлaлaримизгa рўзa туттирaрдик ва улaргa жундaн ўйинчoқ қилиб бeрaр эдик, бирoртaси oвқaт деб йиғласa, тo ифтoр вақти бўлгунчa унга ўшани бeриб қўяр эдик».

37. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушкдан кўра хушбўйроқдир. Аслида оғиздан ҳеч қачон хушбўй ҳид чиқмайди. Аммо рўзанинг шарофатидан ўша ёқимсиз ҳид Аллоҳ таолонинг наздида дунёдаги энг хушбўй нарса, хушбўйлик ҳақида гап кетганда зарбулмасал қилинадиган мушкдан кўра ёқимлик, хушбўйроқ саналар экан. Ана шундай фазилатга Рамазон шарофати билан эришилади.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир», деганлар».

Шунинг учун ҳам, уламоларимиз куннинг иккинчи ярмида тишни мисвок қилмаган яхши, чунки мисвок Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўй саналган мазкур ҳидни кетказиб юбориши мумкин, дейдилар.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, махлуқотларнинг афзали инсон.Инсонларнинг афзаллари Пайғамбарлар алайҳимуссалом.Пайғамбарларнинг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эсланг давоми...

2502 11:00 / 31.12.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Отаонага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо давоми...

3616 19:35 / 17.06.2019
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани давоми...

3262 08:09 / 11.11.2018
Аллоҳ таолога бандани яқинлаштирувчи энг савобли ибодатлардан бири ndash қурбонликдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар Одам давоми...

2510 11:00 / 10.08.2019